Ғазаб ва қасос: Исроил Ғазода кимларни бомбалади? Дунё, янгиликлар

Ғазода

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроил ҳужумларида ёш болалар дохил ўнлаб фаластинлик ўлдирилди.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўтган жума кунидан бери Исроил ва Ғазодаги Исломий Жиҳод гуруҳи ўртасидаги жанглар ҳозир тинган. Тарафлар Миср воситачилигида оташкесимга эришишган.

Бироқ кўпчилик бу тинчлик ҳам вақтинчалик бўлиши мумкин, деган хавотирда.

Ғазода ҳозир нима бўлмоқда? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Исроил Ғазода бир неча нишонларни ҳужумга тутиши ортидан зўравонликлар бошланиб кетганди.

Исроил бомбардимонларида ёш болалар дохил ўнлаб Фаластинликлар ҳалок бўлган.

Исроилнинг айтишича, улар ўз фуқароларини ҳимоялашга ҳаракат қилишган.

Исроилликлар орасида қурбонлар йўқ, бир неча киши енгил жароҳат олган.

Алоқадор мавзулар:

Исроил Исломий Жиҳоднинг Ғазодаги энг қудратли қўмондонини ўлдириши ғазолик жангарилар ғазабини кучайтирганди.

Исломий Жиҳод гуруҳи Исроилга қарата кетма-кет ракеталар отган.

Гувоҳларга кўра, Исроил ҳам Ғазога ҳужумлар қилган.

"Жуда даҳшатли бўлди. Уйга 5-6та ракета отишди. Ерда жасадлар сочилиб ётарди" - дея ғазолик Аҳмадд Исроил ҳужумларини тасвирлайди.

Исроил мулозимлари жангариларнинг режалари борасида аниқ ва батафсил жосуслик маълумотларига эга бўлишганини таъкидлашади.

Қуддусга етган зўравонлик

Қуддус
Сурат тагсўзи, Яҳудий миллатчилари баҳсли гўшага бориши ортидан Қуддусга ҳам зўравонликлар етиб келган.

Зўравонлик Қуддус шаҳрини ҳам четлаб ўтмаган.

Исроил миллатчилари яҳудий байрами пайти энг баҳсли муқаддас гўшага боришганди.

Кейин Ғазодан ракеталар отилган, бироқ Исроил уларни кўкда тутиб, яксон этган.

Шунга қарамай, исроилликлар ҳам доимий қўрқув остида яшашмоқда.

Мамлакат жанубида, Ғазога яқин яшовчи қатор исроилликлар уйларида бомбпаноҳ борлигини айтишади.

"Бироқ 10 сония ичида у ерга етиб боришимиз ва кейин 10 дақиқа кутиб ўтиришимиз керак" - дейди Исроил жанубида яшовчи Элиад.

Ҳозирча эришилган оташкесим ишлаётгандек.

Лекин кўпчилик тинчлик қанча давом этишини билишмайди.

Чунки бу ерда ярашувлар ҳар доим муваққат бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek