Ши Америкада: АҚШ ва Хитой бир-биридан нима истайди? - Янгиликлар Yangiliklar Xitoy

Сурат манбаси, Getty Images
Шин Жинпинг Сан-Францискода ўтаётган Осиё-Тинч уммони иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти саммитига келди. У охирги марта Америка заминига оёқ босганида вазият жуда бошқача эди.
Беш йил аввал уни Доналд Трамп Флоридадаги уйида меҳмон қилганида, Ши ҳали ўсаётган Хитойнинг раҳбари эди.
Хитойнинг иқтисоди борасидаги башоратлар ўта ижобий, ундаги ишсизлик энг паст даражада эди.
Иккинчи муддатга куч йиғаётган Ши ўшанда ғурур билан Хитойнинг "гуллаб-яшнаётган" ўсиш моделидан бошқа давлатлар ҳам ўрнак олиши мумкинлигини айтганди.
Аммо, ўшандаёқ, унинг таъбиридаги "Хитой орзуси"га дарз кета бошлаганди. Ва бу ундан бери анча ёмонлашди.

Бир қарашга кўра, шу сабаб ҳам жаноб Ши ҳозир музокараларда кучли қўлга эга эмас, шундай экан бу саммитдан катта ютуқни кутиш қийин.
Ковид ортидан бир қоқиниб ўзига келган Хитой иқтисоди яна имиллай бошлаган.
Хитойдаги ўсишнинг энг асосий механизми деб кўрилган қурувчилик соҳаси кредит инқирози ичида қоляпти. Маҳаллий ҳокимиятлар ва давлат идоралари йилларки олиб келган қарзлар "қарз бомбаси"ни яратган.
Охирги икки йил ичида иқтисоднинг турли соҳалари ва хитойлик таниқли тадбиркорларга қилинган босим мавҳум кайфиятни келтириб чиқарган.
Яқинда хорижий фуқаролар ва фирмаларга ҳам қилина бошлаган босим халқаро бизнес ҳамжамиятида ҳам хавотирлар уйғотмоқда.
Хорижий сармоядорлар ва компаниялар энди яхшироқ даромад илинжида ўз пулларини Хитойдан чиқара бошлаган.

Сурат манбаси, Getty Images
Ёшлар орасидаги ишсизлик кескин сапчигани сабаб расмийлар статистикани ҳам чоп этмай қўйишди. Хитойлик ёшлар энди ё "чўзилиб ётиш" ё иш излаб Хитойни тарк этиш ҳақида гапиришмоқда.
Жаноб Ши ўзининг эҳтиёткорлик билан тузилган қудрат тизимида ҳам баъзи муаммоларга дуч келган. Ҳукумат ва армиядаги муҳим арбобларнинг сирли йўқолиб қолиши сиёсий репрессиялар ва коррупция нишонаси дея кўрилиши мумкин.
Баъзи кузатувчилар Хитой ва АҚШ иқтисодини солиштирмоқда. АҚШники Ковиддан анча яхшироқ чиди. Яқин-яқингача америкаликлар Хитой улардан дунёнинг энг катта иқтисоди унвонини олиб қўйишидан хавотирда бўлган бўлсалар, ҳозир бу хавотирлар ариган.
Сингапурнинг Ражаратнам халқаро тадқиқотлар институти профессори Ли Мингжиянг Би-би-сига айтишича, Хитойнинг иқтисодий қийинчиликлари сабаб Ши АҚШ билан иқтисодий, савдо ва сармоя алоқаларини барқарорлаштиришга қаттиқ уринади.
"Жаноб Ши Жо Байдендан истайдигани шуки, Америка технология пойгасидаги савдо урушини кенгайтирмайди ва Хитойдан ажралиш бўйича қўшимча сиёсий қарорлар олмайди", - дейди у.
Пекин АҚШ Хитой импорт товарларига тарифлар қўйиши, Хитой компанияларини қора рўйхатга қўшиши ва Хитойнинг илғор чип ишлаб чиқарувчи технологияларга бўлган йўлини тўсишидан кўп арз қилган.

Сурат манбаси, Reuters
Икки президентнинг айнан дунёнинг энг илғор технология компаниялари уйи бўлмиш Силикон водийсида учрашаётгани бежиз эмас.
Баъзи мишмишларга кўра, икки тараф сунъий идрок борасида қўшма ишчи гуруҳ тузишлари мумкин.
Тайванда сайловлар ўтиши ва эҳтимолки, бу аксил-Хитой хиссиётларни жунбишга келириши кутилар экан, Пекин Вашингтонни Тайвандан йироқ туришини истайди. Аммо, АҚШ қайта-қайта Тайваннинг мустақиллигини қўллаб қувватлаган.
Тайвань икки давлат алоқаларидаги ўта нозик масала бўлиб қоляпти.
АҚШ расмийлари Америкада ўта кенг тарқалган фентанил гиёҳванд моддаси савдосида Хитойнинг ролидан норозилар. Фентанил АҚШга Мексикадан кириб келади, аммо унинг таркибий моддалари Хитойдан чиқади.
Айтилишича, АҚШ Хитой билан бунга қарши курашда ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйишни истаяпти.
Украина уруши: Нега йирик йигирмалик баёноти Россияни хурсанд қилди?

Сурат манбаси, Getty Images]
Ҳиндистон жаҳоннинг йирик иқтисодлари - G20 ташкилотига раисликни Бразилияга топширди.
Йирик йигирмалик раҳбарларининг саммити дам олиш кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтди.
Жуда кўпчилик эътиборини тортган нарса - йирик йигирмалик раҳбарларининг қўшма декларацияси бўлди.
Бу декларацияда Россиянинг Украинага босқини қораланмади.
Алоқадор мавзулар:
Аммо ҳам Ғарб раҳбарлари, ҳам Ҳиндистон ва Россия декларация матнидан мамнун қолдилар.
G20 саммитига Хитой президенти Си Цзиньпин, Россия Президенти Владимир Путин қатнашмадилар.
Ўтган йили Индонезия Балисида ўтган йирик йигирмалик раҳбарларининг саммитида Россиянинг Украина ҳудудига бостириб киргани қораланган эди.
Нью-Делидаги саммитга ҳам Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров борди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Лавров йирик 20 лик қўшма декларацияси матнини олқишлади.
"Тўғрисини айтганда, биз буни кутмаган эдик. Биз ўз мавқеъмизни 100 фоиз ҳимоя қилишга тайёр эдик. Ҳал қилувчи ролни Ҳиндистон раислиги ўйнади. Глобал жанубнинг бошқа мамлакатлари ҳам ўз улушларини қўшдилар. Ғарб мамлакатлари матнга рози бўлганлари тўғри йўналишдаги ҳаракат", деди Сергей Лавров.
"Ҳиндистон уддалаган нарса - ўз таъсирини яхши ўтказгани бўлди. Украина ҳақидаги банд Ҳиндистон мавқеъига тўла мос келади. Ва G20 га Африка Иттифоқини қўшайлик, деган таклиф. Бу саммит - ўзини ривожланаётган дунёнинг овози қилиб кўрсатмоқчи бўлаётган Ҳиндистоннинг катта ғалабаси бўлди", деди Би-би-си мухбири Йогита Лимайе.
Украина G20 нинг декларациясида фахрланадиган нарса йўқлигини айтди.
"Украина матнга кучли жумлаларни қўшишга ҳаракат қилган шерикларига миннатдорлик билдиради. Айни пайтда Россиянинг Украинага қарши босқини борасида йирик йигирмаликнинг фахрланадиган нарсаси йўқ", дея қўшма баёнотни изоҳлади Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Олег Николенко.
Таҳлилчиларга кўра, Ғарб Хитойнинг дунёда Ғарбга муқобил тартиб жорий этишга ҳаракат қилаётганидан яхши хабардор, бунда БРИКС каби ташкилотларда Ҳиндистон ҳам иштирок этаяпти.
Бироқ Ғарб Ҳиндистонни Хитойга қарши посанги деб билади, шунинг учун ҳам улар Ҳиндистон саммити декларациясиз имзоланишини хоҳламаганлар, Ҳиндистон илгари сурган матнга розилик берганлар.
Август ойида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикасидан иборат БРИКС гуруҳи саммит ўтказди, бу ташкилотга Аргентина, Эфиопия, Миср, Эрон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларини ҳам қўшишга келишдилар.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002












