Янгиликлар, БРИКС: глобал тартибни ўзгартириш керак - Видео Dunyo Yangiliklar

The foreign ministers of China, Brazil, South Africa, Russia and India at a Brics foreign minister meeting in Cape Town

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка, Россия ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Кейптаунда учрашдилар
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикаси номларининг бош ҳарфлари билан аталадиган БРИКС ташкилоти, глобал тартиб Ғарб давлатларига қараб қолмаслиги керак, деган баёнот билан чиқди.

Ўн кунча олдинги Хитой - Марказий Осиё саммити ҳам Хитойнинг минтақа мамлакатларига глобал тартибга муқобил ўзининг тартиби таклифи сифатида ҳам талқин қилинган эди.

Шу йил августида Жанубий Африка республикаси БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига мезбонлик қилади.

Алоқадор мавзулар:

Кейптаунда саммит олдидан БРИКС ташқи ишлар вазирлари учрашдилар.

БРИКС ташқи ишлар вазирлари глобал тартиб Ғарб мамлакатларидан қайта мувозанатлаштирилиши лозим деган баёнотни эълон қилдилар.

ЖАР Ташқи ишлар вазири Наледи Пандор сўзларига кўра, БРИКСнинг ушбу таклифи геосиёсий таранглик, нотенглик ва глобал хавф билан бўлинишларга юз тутган дунёга янги глобал раҳбарлик йўлини тақдим этади.

БРИКС мулоқотида Россиянинг Украинада уруш жиноятлари содир этаётгани мавзуси кўтарилмаган.

Шу йил мартида Халқаро Жиноят Суди(ХЖС) Россия Президенти Владимир Путинни уруш жинояти содир этишда айблаган ва Путинни ҳибсга олишга ордер берган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

ХЖСнинг аъзоси сифатида ЖАР агар Путин Йоханнесбургдаги саммитга борадиган ҳибсга олишга мажбур.

Бироқ яқинда ЖАР Россия президентини ҳибсга олмаслик учун ўз қонунига ўзгартириш киритмоқчи эканини эълон қилди.

БРИКС дунёнинг ривожланган иқтисодларини жамлаган йирик еттилик ташкилотига ривожланаётган мамлакатларнинг муқобили сифатида кўрилади.

Май ойида йирик еттилик раҳбарларининг саммити Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтди, унга Япония Бразилия ва Ҳиндистон раҳбарлари, шунингдек, Украина Президенти Володимир Зеленскийни ҳам таклиф қилди.

Йирик еттилик Россия ва Хитойга нисбатан қаттиқ танқидий баёнотлар берди.

БРИКСга қўшилган мамлакатлар аҳолиси 3,2 миллиард кишини ташкил этади.

Бу эса 8 миллиардга етган Ер аҳолисининг 40 фоизчасини ташкил этади.

БРИКС вакилларига кўра, дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакати, жумладан, Саудия Арабистони ҳам БРИКСга қўшилиш истагини билдирганлар.

БРИКС дунё иқтисодида АҚШ доллари устунлигига чек қўйиш истагини билдириб келади, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқни ўзларининг валюталарида амалга оширишни истайдилар.

ЖАРдаги саммит арафасида Россия Европа, АҚШ, Япония санкцияларига қарамасдан дунёда яккаланиб қолмаганини намойиш қиляпти.

Украина туфайли Ғарб унга қарши бирлашган, аммо Ҳиндистон ва Хитой каби йирик давлатлар ҳануз Москвани қўллашяпти, Африканинг катта қисми эса бетарафмиз дейишади.

Расман, Жанубий Африка Украина масаласида нейтрал.

Аммо ЖАРдаги портдан яқинда Россияга қуроллар олиб кетаётган кема гўёки видеога тушиб қолган.

"Биз ўша кемага қуроллар ортилганига аминмиз. Мен бу гапимга ҳатто ҳаётимни тикишга розиман", деди Жанубий Африкадаги АҚШ элчиси.

Жанубий Африка ҳукумати буни рад этади, аммо у энди ундан-да катта бошоғриққа юз тутяпти.

Халқаро жиноят суди истаётган Владимир Путин бу ерга августда саммитда қатнашиш учун келмоқчи.

ЖАРдаги ташқи ишлар вазирлари мулоқоти пайти журналистлар Путинни ҳибсга оласизми деб савол берди.

Президент Рамафоса ҳал қилади, деб жавоб берди ЖАР расмийси.

Саҳна ортида эса Жанубий Африка расмийлар Путиннинг келмаслиги йўлида келишувга эришишга, ва шундоқ ҳам иқтисоди оқсаётган Жанубий Африка Ғарбнинг ғазабини қўзғамаслигига умид қилишяпти, деб ёзади Би-би-си мухбири.

Россия матбуоти эса Эритрея Президенти Исайяс Афеверки Президент Путиндан адолатли дунёни барпо этишда ёрдам беришини сўради деб хабар бермоқда.

Икки кун олдин Эритрея Президенти Исайяс Афеверки Хитойдан кейин Москвага борган.

У Кремлда Президент Путин билан учрашган.

Эритрея БМТда Россиянинг Украинага босқинини қоралашдан бош тортган кам сонли мамлакатлардан бири бўлганди.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002