Янгиликлар: Ўзбекистон нимадан хавотирда? O‘zbekiston Rossiya Yangiliklar

Shavkat Mirziyoyev

Сурат манбаси, official

Расмий Тошкент Украина уруши фонида ошкора кетди. Ўзининг сўнгги баёноти билан Ўзбекистонга эътиборни тортди.

Алоқадор мавзулар:

Расмий баёнот

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Ўзбекистон томони Шимолий Кореянинг "ташувчи космик ракета" учирганидан расман хавотир билдирди.

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ, оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдоримиз", - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Расмий Тошкентнинг баёноти Украина уруши фонида кузатилаётгани билан ҳам ўзига эътибор тортмай қолмади.

Шимолий Корея Россиянинг анъанавий иттифоқчиси ва Ғарб расмий Москвани қуроллантиришда айблаб келаётган дунёнинг саноқли давлатларидан бири бўлади.

Rossiya qo'shinlari

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шимолий Корея Россиянинг ортидан Украинанинг икки бўлгинчи вилояти - Донецк ва Луганскнинг мустақиллигини расман тан олган саноқли давлатлардан бири ҳам бўлади

Ғарбнинг айни мазмундаги баёнотларини изчил равишда рад этиб келаётган Шимолий Корея дунёнинг ядровий қудратларидан бири саналади.

Украина уруши манзарасида Путин "қаттиқ дўстлашиш", "ўзаро алоқаларини ҳар томонлама кучайтириш" истагини изҳор этган давлат.

Россия президенти ўтган йил Шимолий кореялик ҳамкасбига мактуб йўллаган, расмий Пхеньян билан ўзаро муносабатларини янада кенгайтириш аҳдида қатъий эканликларини баён қилган.

Путин ўшанда бунинг ҳар икки мамлакат учун ҳам "манфаатли бўлиши"ни таъкидлаган.

Россия Ким Чен Инга мактуб йўллаган куни пойтахт Москва яқинида Халқаро Армия ўйинларини ҳам очиб берган, худди ўша ерда қилган чиқиши чоғида ўзларининг "иттифоқчи ва ҳамкорларига энг замонавий қурол-аслаҳалар етказиб беришга тайёр эканликлари"ни ҳам айтганди.

Шимолий Кореянинг Россияда ишлаб чиқарилган қуролларининг аксарияти эса, эски, Совет давридан қолган.

Аммо унинг худди Россияникига ўхшаш баллистик ракеталари ҳам бор. Бу турдаги ракеталар ядровий каллак ташишга қодир ҳам саналади.

Шимолий Корея Россиянинг ортидан Украинанинг икки бўлгинчи вилояти - Донецк ва Луганскнинг мустақиллигини расман тан олган саноқли давлатлардан бири ҳам бўлади.

Путиннинг мактубига жавобан эса, Ким Чен Ин "Россия ва Шимолий Кореяни Иккинчи Жаҳон урушида Япония устидан қозонилган ғалаба дўстлаштирганлиги"ни алоҳида таъкидлаган.

"Икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик душман кучларининг ҳарбий таҳдиди ва провакацияларини бартараф этиш бўйича умумий жабҳада янги, юксак босқичга кўтарилгани"ни айтган.

У "душма кучлари"дан алоҳида ном тутмаган эса-да, расмий Пхеньян бу каби атамани, одатда, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига нисбатан қўллаб келади.

Ғарб жорий пайтда Россиянинг босқинига қарши Украинани қаттиқ дастаклаб келаётган томон бўлади.

Россия эса, Украина уруши фонида давлатчилигига хавф туғдирилган пайтда ядровийси илова ўзининг ихтиёрида бўлган ҳар қандай оммавий қирғин қуролини ишга солишга қонунан ҳақли экани билан бир эмас, бир неча бор таҳдид қилишга ҳам улгурган.

Ўзи нима бўлди?

Shimoliy Koreyaning ballistik raketasi

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шимолий Корея 2016 йилдан бери фазога ўзининг сунъий йўлдошини чиқаришга ҳаракат қилиб келади

Шимолий Корея 31 май куни баллистик ракета учирди.

Баллистик ракетаси ёрдамида ўзининг космик сунъий йўлдошини фазога чиқармоқчи бўлди.

Аммо режаси амалга ошмади, ракета ҳавода парчаланиб, денгизга қулади.

Расмий Пхеньян 11 июнгача бу ишга қўл уришини айтган, бунинг разведка мақсадларидаги сунъий йўлдош бўлишини ҳам яшириб ўтирмаганди.

Шимолий Корея 2016 йилдан бери фазога ўзининг сунъий йўлдошини чиқаришга ҳаракат қилиб келади.

Сўнггиси эса, унинг бу йўлдаги олтинчи уриниши бўлган.

Хабарларга кўра, Шимолий Корея ўзининг нияти ва режасидан қайтмоқчи эмас, тез орада бунга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳарбий сунъий йўлдошларни ишлаб чиқишни ўз мамлакати мудофаасининг асосий таркибий қисми сифатида белгилаган.

Шимолий Кореянинг сўнгги иши Жанубий Корея ва яна Японияда ҳам жиддий хавотирларга сабаб бўлган, аҳоли орасида озмунча ваҳима ҳам уйғотмаган.

Расмий Пхеньян бу "АҚШ ва Жанубий Кореянинг масъулиятсиз ҳарбий амалларига жавоб бўлгани"ни иддао қилган.

АҚШ эса, ўзи ва иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун лозим бўлган барча чорани кўришларини айтган.

Япония ва АҚШдан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам расмий Пхеньяннинг хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралаган.

Учовлон ҳам бунинг БМТ резолюцияларига зид эканини қатъий таъкидлашган.

Расмий Тошкент эса, ушбу ҳолат "Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади", дея қайд этган.

"Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қўллаб-қувватлаши"ни билдирган.

Жанубий Корея эса, Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий шериги ва хорижий сармоячиларидан бири бўлади.

Дунёнинг катта сондаги ўзбекистонликлар турли иш, юмуш ва таҳсилда банд саноқли давлатларидан биттаси экани ҳам кўрилади.

Расмий Тошкентнинг баёноти икки давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви арафасида ҳам янграган.

Учрашув ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири "Жанубий Корея асосий стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб келгани ва шундай бўлиб қолиши"ни таъкидлаган.

Мақсадлари "ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини икки баробар оширишдан иборат эканлиги"ни ҳам қайд этган.

Ўзбекистон Украина уруши масаласида нейтрал мавқеъни эгаллаб келади.

Кўп қутбли ташқи сиёсатида эса, ўзининг миллий манфаатларига содиқ қолажагини расман ва ошкора баён қилган.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek