Зилзила: Сурияликларнинг ўзига ишонишдан ўзга иложи йўқ - Видео Suriya Dunyo Yangiliklar

9 февраль кечга бориб Туркия ва Сурияда зилзилалар оқибатида ҳаётдан кўз юмган инсонларнинг сони 19000 мингдан ошгани хабар қилинди.
6 февраль тонгги соат 4:17 да рўй берган кучли силкинишдан кейин минглаб бинолар қулаган, ухлаб ётган инсонлар вайроналар остида қолдилар.
Ҳаво ҳарорати ҳам совуқ, қутқарувчилар етиб боролмагани оқибатида вайроналар остида одамларнинг жони узилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
- Зилзила: Қурбонлар 19 мингдан ошди, Сурияга илк ёрдам карвони борди, Эрдўғон нимани тан олди?
- Туркия: Зилзилада қурбон бўлган ўзбекистонлик Туркияда тупроққа қўйилди
- Тошкент: Туркиядаги зилзила жабрдийдалари орасида ҳозирча ўзбекистонликлар йўқ, Мирзиёев таъзия билдирди - видео, Turkiya, O'zbekiston, Мирзиёев, dunyo, yangiliklar
- Туркия зилзиласи: Ўнлаб бедарак кетганлар бор, Тошкент ҳозирча жим
Бутун дунё Туркия ва Сурияга ёрдам беришга шошилди.
Ўзбекистоннинг 71 қутқарувчиси ҳам Ғозиантепга етиб борди, палов тарқатилаяпти.
Ўзбекистон дала шифохонаси қуриш, шифохонани тиббиёт ходимлари билан таъминлашга ваъда берди.
Бироқ турли қуролли гуруҳлар назоратида бўлган ва зилзиладан қаттиқ жабрланган шимолий Сурияга қутқарувчилар ва ёрдамларни етказиш қийин бўлаяпти.
Айрим жойларда, ҳатто, йўл ҳам йўқ.
Фақат 9 февраль куни Суриянинг исёнчилар назоратидаги ҳудудга Туркиядан илк халқаро ёрдамлар ўтган.

Идлибдаги вайрона остидан бир оиланинг олти аъзоси тирик қутқарилди, бу жой Суриянинг исёнчилар назоратидаги ҳудуди. Қутқарувчилар Британия молиялашга ёрдам берадиган Оқ Каскалилар гуруҳи, дея хабар қилади Би-би-си муҳаррири Жереми Боуэн.
Оқ Каскалилар узоқ вақтдан буён Башар Асад режими ҳаво ҳужумларида омон қолганларни вайроналар остидан қутқариш билан шуғулланиб келадилар.
Бу биноларни йиқитган геологик ёриқ Сурияни 2011 йилдан буён вайрон этиб келаётган уруш жабҳа чизиғидан ўтган.
Бу Ҳалаб. Суриянинг энг йирик шаҳри. Сурия режими исёнчиларни 2016 йили мағлуб этиб яна ўз назоратига олган.
Энди эса Сурия инсон қўли билан барпо этган фалокат ортидан табиий офатга дуч келди.
Ҳалабдаги шифохонада ҳар бир одамнинг ўз фожеаси бор.
Бу кишининг уйи қулаб тушганидан кейин оиласининг атиги уч аъзоси тирик қолди.

13 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Улар отам, онам, укам, рафиқаси ва тўрт боласи, дейди эркак.
Мен билан келиним ва икки боласини қутқаришган эди, лекин улар ҳам ўлдилар, дейди у.
Аллақачон миллионлаб сурияликка ёрдам бериб келаётган БМТ миллий бирдамликка чақирди.
"Умид қиламизки, ҳар ким одамларнинг манфаатини биринчи ўринга қўяди. Ҳозир сиёсатни четга қўйиб туриш керак. Биз барча расмийларни сиёсатни четга қўйиб, биринчи ўринга инсонлар манфаатини қўйишга чақирамиз," деди БМТнинг Сурия инқирози учун инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштирувчиси Муҳаннад Ҳодий.
Пойтахт Дамашқда одамлар қон топшириш учун йиғилдилар.
Шу вақтгача кичик бўлса да кўмак ҳаракатлари энг яхши умид бўлиб турибди.
Дамашқда йиғилган ёрдамлар жабҳа чизиғидан ўтказилиб исёнчилар назоратидаги Идлиб вилоятига етказиладими йўқми, ҳали номаълум.
Ҳалабда эса Ассад оиласини қулашдан қутқарган Россия ҳарбийлари Қизил Ярим ой ва жазоирлик қутқарувчиларга ёрдам беришаяпти.
Дамашқ режими иттифоқчиларимиз Россия ва Эрон кўмак юбораяпти, дейди.
Бу ерларни назорат қилаётган иттифоқчиларни ушбу вайроналардаги уйсиз ва уйқусиз инсонлар қандай қийналаётганлари кўпам ташвишлантираётгани йўқ.
Зилзила ҳар қандай мамлакат қаршилигини синайди.
Уруш сурияликлар авлодини фақат ўзларига ишонишга ўргатди.
Идлиб вилоятида Оқ Каскалилар яна бир Карам исмли ўғил болани қутқардилар.
Одамлар қўлларидан келганини қилаяптилар.
Кўпроқ ёрдамлар ва атиги қайта қуриш учун ҳам уруш авлоди ўртасидаги нафрат ва ишончсизликни йўқотишдек мўъжиза талаб қилинади.
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















