Янгиликлар: Аёллар ғазаби тошмоқда, оқибати ёмон бўладими? 100 Аёл Ўзбекистон ва дунё O‘zbekiston Ayollar Yangiliklar

Сурат манбаси, Screenshot
Аёллар янада хавотирда, қайғуда, ўйловда ва ғазабда.
Дунё бўйлаб аёлларнинг ғазаби кучаймоқда.
Би-би-сининг сўнгги 10 йил ичидаги сўров натижаларини таҳлил қилди:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Махсус лойиҳа:
Алоқадор мавзулар:
Таҳлиллар нималарга далолат қилади?
Сўровлар Gallup томонидан жаҳоннинг 150 дан ортиқ давлатида ўтказилган.
Улардан одамлардан бир кун аввалги кайфиятлари сўралган.
Энг кўп қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирганликлари билан қизиқилган.
2012 йилда ғазабланганликларини айтган эркак ва аёллар сони деярли тенг бўлган.
Аммо орадан тўққиз йил ўтиб, ғазабнок аёллар сони ортгани маълум бўлган.
Сара Ҳармон терапевт. Икки боланинг онаси. Ҳозир уйдан ишлайди.
У пандемия ўртасида оналарни йиғади.
Улар бирга далага бориб, бақиришади. Бақир-чақирлари тушган видео эса, оммалашиб кетади.
"Бу ерда бироз умидсизлик пайдо қилган ғазабнинг қаҳрга айланган шиддати бор эди. Аёл ғазабга келса, унга ақлдан озган, деб қарашади. Оғир-босиқ бўлишимиз тақазо этилади. Акс ҳолда бунинг оқибатлари бўлади", - дейди у.
Таша Рени ва Жаклин Фейт "Муқаддас ғазаб", деб номланувчи дастурни бошқаришади.
Икковлон дастур доирасида бутун дунёдан аёлларни йиғишади.
Аёлларнинг жаҳлини чиқарувчи ҳамма нарса ҳақида гаплашишади.
Улар ҳам кейин биргаликда бақиришади.
Таша Ренининг айтишича, "Қичқириш қисми келганда, бу аёллар ўртача 20-30 дақиқача бақиришади".
Ғазабнинг кучи...

Сурат манбаси, Screenshot
"Ғазаб улкан ўзгаришларга, қудратга имкон беради. Шунинг учун ҳам, бу, менимча, аёлларнинг бундай воситадан фойдаланмасликларини мунтазам равишда бостиришга ўхшайди", - дейди Жаклин Фейт.
Маълум бўлишича, 2021 йилда дунё миқёсида эркакларга қараганда аёллар кўпроқ ғазабга келишган.
Бу борада жинслар ўртасидаги фарқ 6 фоизни ташкил этган.
Ҳиндистон, Камбожа, Покистон, Лаос ва Марокашда эса, тафовут ҳатто 12 фоизга етган.
Доктор Лакшми Вижаякумар психиатр. Ҳиндистоннинг Ченнайидан.
"Дейлик, ишхонадан икки минг киши чиқиб келаяпти. Эркаклар бамайлихотир кўринишади. Улар чойхонага, чекишга чиқа олишади, суҳбат қуришади ёки бошқа... Аёллар эса, пишир-куйдир хаёлида шошганча автобус ёки поезд бекатига югураётган бўлишади. Ўқиб, ишлаб, иқтисодий мустақилликка эришаётган аёлларнинг сони ортмоқда. Бу ва уйдаги патриархал тузум ўртасидаги номутаносиблик жуда кўп ғазабга сабаб бўлади", - дейди у мазкур вазиятни изоҳлашга уринаркан.
Аммо бунча қаҳру ғазаб, аслида, унчалик ҳам ёмон нарса эмасдир.
Таша Рени худди ана шундай фикрда бўлганлардан бири.
Унинг айтишича, "Аёллар "энди йўқ", дейишга қодир бўлишаяпти. Ўзгаришлар қила олишаяпти ва бунда ана шу ғазабларидан фойдаланишаяпти".
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek








