Ҳиндистон: Ёш қизларни зўрлаб, сўнг ўлдирган 6 эркак жазоланадими? Dunyo, yangiliklar

ona

Сурат манбаси, Anshul Verma

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида икки опа-сингил дарахтга осилган ҳолда топилганидан бир неча кун ўтиб, уларнинг жасади экспертизадан ўтказилгач, қизлар зўрланиб, сўнг ўлдирилгани тасдиқланган. Қизлар Лахимпур туманидан. Би-би-си мухбири Гита Пандей улар яшаган қишлоққа бориб, катта йўқотишдан азият чекаётган оила билан учрашди.

Чоршанба кунидан буён минтақада кучли ёмғир ёғиб, штат пойтахти Лакхнаудан 200 км узоқроқда жойлашган Тамоли Пурва қишлоғидаги уларнинг уйига олиб борадиган тор йўлни лой балчиқ қилиб юборди.

Икки хонали уй ичидаги зулмат ташқаридаги кулранг осмонни акс эттиради.

Бу ерда 17 ва 15 ёшли икки опа-сингилнинг далит оиласи (илгари "тегиб бўлмаслар" деб аталарди) яшайди. Бу қизлар уйлари яқинидаги шакар қамишзорда зўрланиб, сўнг шавқатсизларча осиб ўлдирилган.

Presentational grey line

Алоқадор мавзулар:

Presentational grey line

Чоршанба куни тушдан кейин мотоциклда келган уч эркак қизларини ўғирлаб кетганига гувоҳ бўлган уларнинг онаси қариндошлари қуршовида арқондан тўқилган кравотда ўтирибди.

Уни тинчлантириш имконсиз.

"Қизларим кетишди. Энди қандай яшайман? - деб сўрайди у кўзларида ёш билан. - Улар шу ерда яшашган", дейди у юрагини ушлаб.

Бир дақиқадан сўнг, қайғу ғазаб билан алмашади. "Мен бу эркакларнинг ҳаммаси худди менинг қизларимни осганлари каби осилишини хоҳлайман", дейди у.

lakimpur

Сурат манбаси, Anshul Verma

Олти нафар эркак қизларни гуруҳ бўлиб зўрлаш ва ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинган. Полиция маълум қилишича, улардан бири қўшни, қолган беш нафари эса яқин атрофдаги қишлоқдан келган мусулмонлардир, аммо бу диний жиноят ҳисобланмайди.

Бу қотилликлар Ҳиндистоннинг каста иерархиясининг энг қуйи қисмида жойлашган 80 миллион далит аёллари дуч келадиган жинсий зўравонликка яна бир бор эътибор қаратди.

Ўтмишда мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида расмийлар далитларга қарши жиноятлар бўйича етарлича тезкор чора кўрмаганликда айбланган.

lakimpur

Сурат манбаси, Anshul Verma

Бу сафар полициянинг тергови одамларда шубҳа уйғотди ва маҳаллий аҳоли, мухолифат партияларининг норозилигига сабаб бўлди.

Бош вазир Ёги Адитянатҳ бошчилигидаги штат ҳукумати оилага товон пули таклиф қилди, шунингдек, иш тезлаштирилган тартибда судда кўриб чиқилишига ваъда берди.

Полицияга кўра, опа-сингиллар ҳибсга олинган эркакларнинг иккитаси билан алоқада бўлган, ва бу эркакларга бизга уйланасизлар деб босим қилган.

Аммо бу даъвога қизларнинг оиласи ва қариндошлари қаттиқ эътироз билдирмоқда. Улар қизларни яхши эди деб эслашади.

Қизларнинг каттаси онасининг соғлиғи ёмон бўлгани учун ўқишни ташлаб, уй-рўзғор юмушларини ўз зиммасига олганди.

Олти ой олдин жарроҳлик амалиётини ўтказган онаси: "У овқат пиширарди, тозаларди, ҳамма уй юмушларини қиларди, менга қарарди", дейди.

Кичиги қўшни шаҳардаги мактабда 10-синфда ўқирди.

"У ўқишга қаттиқ қизиқарди, - дейди уларнинг отаси. У кунига 250 рупий (3,14 доллар) маош олади. - Мен унга ўрта мактабни битиришга ёрдам қиламан, деб ваъда бергандим.»

tikishni yaxshi ko'rgan

Сурат манбаси, Anshul Verma

Кичкина қишлоқда яшовчи бу опа-сингилларнинг имкониятлари кам эди, лекин оиланинг айтишича, улар истеъдодли ва орзулари сероб эди.

17 ёшлисининг чеварлик қобилияти бор эди. Акасининг айтишича, синглиси тикувчиликни ўрганиши учун уни тўрт ой яқин атрофдаги қишлоққа олиб борган.

Ака дастлаб Ҳимачал-Прадешда, кейин эса Деҳлида иш бошлаганидан сўнг, март ойида Холи фестивалида синглисига тикув машинаси сотиб олди.

Уларнинг онаси пушти блузкасини кўрсатади. "Буни тиккан", дейди у.

15 ёшлиси рассомликни яхши кўрарди, дейди у кенжа қизининг эскиз дафтарини варақлар экан.

Опа-сингилларнинг бир нечта фотосуратлари бор. Оилада уяли телефонлари йўқлигини айтишди, лекин улар менга 15 ёшли қизнинг паспорт ўлчамидаги битта фотосуратини кўрсатишди.

chizishni yaxshi ko'rgan

Сурат манбаси, Anshul Verma

Суратда қиз оқ фонда, икки ёнига ўрилган сочлари тушиб турган ҳолат турарди.

"У орзу ҳавасли эди. Ўқишни, ишлашни хоҳларди. Гўзаллик салони очмоқчи эди», дейди холаси.

Бу орзулар энди абадий йўқолди, дейди ака.

lakimpur

Сурат манбаси, Anshul Verma

"Мен уларни августда, Рахи байрамида уйга келганимда кўргандим", дейди у ва ҳиндларнинг бу байрамини катта қувонч билан нишонлаганликларини қўшимча қилади.

"Ҳаммамиз жуда хурсанд эдик. Қишлоғимизда бундай бўлади, деб ҳеч ўйламагандик. Сингилларим ўзларини асрарди, улар ҳеч қачон ёлғиз бирор ерга бормаганлар», дейди у.

"Агар бизнинг бошимизга шу тушган бўлса, демак, исталган бирортасининг бошига тушиши ҳам мумкин."

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek