Қиролича Елизавета II ўлими: Энди нима бўлади? Britaniya Dunyo yangiliklar

Қиролича сурати

Сурат манбаси, Gareth Copley

Қиролича тобути Эдинбург шаҳрига олиб келинди. Давлат дафн маросими 19 сентябрда ўтказилади.

Одамлар Эдинбургдаги Авлиё Жайлз Ибодатхонасига келиб, унинг тобутини кўришлари ва хотирасига ҳурмат бажо келтиришлари мумкин.

Кейинроқ тўрт кун давомида Вестминстер Ҳоллга ҳам жамоатчилик вакиллари бора оладилар.

Қирол Чарльз III Буюк Британиядаги тўрт мамлакат бўйлаб сафарга чиқади.

Дафн маросимига қадар нималар бўлади?

12 cентябрь

Қирол Лондонда иш бошлади ва Вестминстер Ҳолл ҳамда саройига борди. У ерда Вакиллар Валатаси ва Лордлар Палатаси билан учрашиб, уларнинг таъзияларини қабул қилди.

Кейин Қиролича-Консорт Камилла ҳамроҳлигида Эдинбургга йўл олди.

У ерда Ҳолирудҳаус Саройидан Авлиё Жайлз Ибодатхонасига олиб кетиладиган Қиролича тобути ортидан юради.

Жамоатчилик вакиллари ҳам жараённи кузатишлари мумкин.

Эдинбург

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Қиролича билан видолашиш учун Эдинбургда одамлар тўпланмоқда.
Сарой ва Ибодатхона

Кейин Қиролича ҳаётини хотирлайдиган маросим ўтказилади ва ундан кейин одамлар тобутни кўришлари мумкин.

Тобут у ерда 24 соат қолади.

Кечга бориб Қирол Чарльз ва Қироллик Оиласининг бошқа вакиллари билан биргаликда Авлиё Жайлз Ибодатхонасида ёдлаш маросими ўтказади.

13 сентябрь

Қиролича тобути Авлиё Жайлз Ибодатхонасидан Эдинбург ҳаво қўналғасига етказилади ва Қироллик ҲҲК учоғида Нортҳолтга олиб борилади.

Тобут кечга яқин Лондонга олиб келинади ва Букингем Саройига элтишади. У ерда тобутни Қирол ва Камилла қарши олишади.

14 сентябрь

Қиролича тобути Букингем Саройидан Вестминстер Ҳоллга олиб борилади. У ерда тўрт кун қолади. Бу расмий маросим қисмида тобут жамоатчилик келиб кўриши учун қўйилади.

У ерда тобутни 24 соат давомида Қироллик Саройига хизмат қиладиган аскарлар қўриқлашади.

Кечки соат 17:00 дан бошлаб жамоатчилик ўз ҳурматини бажо келтириши мумкин.

Вестминстер Ҳолл 24 соат давомида 19 сентябрь душанба тонгги соат 06:30 га қадар очиқ бўлади.

15 сентябрь

Қироличага ўз ҳурматини бажо келтириш учун юз минглаб одамлар XI асрда курилган бинога кела олади. Бу иншоот Вестминстер Саройининг энг қадимий қисми ва Британия ҳукуматининг юрагидир.

16 сентябрь

Бу Вестминстер Ҳоллда Қиролича тобути қолган иккинчи тўлиқ кун ва одамлар ҳурмат бажо келтирадилар.

Қирол ва Камилла Уэльсга боришади ва бу Бирлашган Қиролликнинг ҳар тўрт мамлакатига қирол сифатида қилган сафаранинг интиҳоси бўлади.

Қирол ва Қиролича
Сурат тагсўзи, Қирол Чарльз Учинчи ва Рафиқа Қиролича Камилла Бирлашган Қироллик бўйлаб сафар қилишади.

17 сентябрь

Қиролича тобути Вестминстер Ҳоллда учинчи тўлиқ кун қолади.

18 сентябрь

Қиролича тобути Вестминстер Ҳоллда тўртинчи тўлиқ кун қолади.

19 сентябрь

Қиролича тобути давлат дафн маросими учун Вестминстер Аббатлигига олиб ўтилади. Бу кун мамлакатда дам олиш эълон қилинган.

Маросимга унинг оила аъзолари, юқори мартабали Британия сиёсатчилари, турли мамлакатлар давлат раҳбарлари ва у қўллаган хайрия ташкилотлари вакиллари келишади.

Маросим ортидан тобут Веллингтон Аркига ўтказилади ва у ердан Виндзорга олиб кетилади.

Кейин Виндзор Қалъасидаги Авлиё Жорж Ибодатхонасига олиб боралади ва дафн маросими ниҳоясига етказилади.