Украина уруши: Эрон Россияга дрон бермаймиз дейди Rossiya Ukraina Putin Yangiliklar

Eronning dronlari

Сурат манбаси, IRANIAN ARMY/GETTY IMAGES

Сурат тагсўзи, Америкалик мулозимларга кўра, Эрон Украинага қарши урушида Россияга юзлаб дронлар етказиб бериш режасида

АҚШ огоҳлантиришидан кейин Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён Россияга дрон етказиб бермоқчи эмасмиз, дея баёнот берди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён Италиянинг La Repubblica газетасига интервью берган.

Жаноб Абдуллаҳиён айтишича, Эрон Украинадаги вазият янада ёмонлашишини истамайди.

"Бизда Россия билан мудофаа бўйича келишув бор. Лекин биз бу можарога аралашган бирор бир томонга ёрдам бермаймиз", деб айтган Эрон ташқи ишлар вазири.

Америка расмийларига кўра, Россиянинг Эрондан ҳарбий ёрдам сўраётгани ўз армиясини қуроллантиришда катта қийинчиликларга дуч келаётганини исботлайди.

Россия-Украина урушида дронлар муҳим роль ўйнаяпти.

Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar дронларини ишга солиш билан Украина ҳарбийларининг қўли баланд келаётгани кузатилмоқда.

Россиянинг ўзида ишлаб чиқарилган дронларни Украина ҳарбийлари уриб туширганлар, уларнинг мукаммал эмаслиги аёнлашган.

Эрон ўз дронларини тахминан 2012 йилдан оммавий ишлаб чиқаришга киришган.

Хабарларга кўра, Эрон дронига намуна қилиб АҚШнинг RQ-170 Sentinel аппарати олинган, Америка дронини эронликлар қўлга киритган эдилар.

Шундан кейин Эрон ўзининг ҳарбий дронларини ўзларига иттифоқчи бўлган жанговар гуруҳларга, хусусан, Ямандаги хутий гуруҳларига берган.

Эрон Россияни қуроллантирмоқчими?

АҚШ томони янги огоҳлик билан чиқди. Расмий Кремлнинг билдиришича, Путин келаси ой Теҳронга боради. Энди Украинага қийин бўладими?

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Америкалик мулозимларга кўра, Эрон Украинага қарши урушида Россияга юзлаб дронлар етказиб бериш режасида.

Улар бу дронларнинг орасида қирувчилари борлигини ҳам назардан соқит этишмаётир.

Оқ Уй Миллий хавфсизлик масалалар бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтишича, Эрон Россия кучларига ўз дронларидан қандай фойдаланишни ўргатиш ҳаракатида.

Унга кўра, бунга ўзлари қўлга киритган маълумотлар далолат қилаётир.

Аммо Эрон дронларининг Россияга етиб борган-бормагани ҳозирча маълум эмас.

Ukraina harbiysi

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Рақиб томонлар дронлардан душман мавқеъларини аниқлаш, кейин унга аниқ артиллерия зарбасини бериш учун фойдаланиб келишаётир

Кечаётган жангларда дронлар ҳам Украина ва ҳам Россия учун муҳим аҳамият касб этган, жорий урушнинг ажралмас қисмига айланган.

Ўтган ҳафта Украина ҳам минглаб дронлар сўрови билан чиққанди.

Рақиб томонлар дронлардан душман мавқеъларини аниқлаш, кейин унга аниқ артиллерия зарбасини бериш учун фойдаланиб келишаётир.

Кремлнинг билдиришича, Россия президенти 19 июль куни Эронга боради.

Унинг Сурия бўйича тинчлик музокаралари учун пойтахт Теҳронда Эрон ва Туркия президентлари билан учрашиши кутилмоқда.

Америка вакилининг қўшимча қилишича, Россиянинг Украина шарқидаги ҳужумлари "ўз қуролларини сақлаб қолиш учун қимматга тушади".

Жейк Салливан бунга АҚШ томони қўлга киритган жосуслик маълумотлари ишора қилаётганини ҳам айтган.

Унинг маълум қилишича, бундан аввал Эроннинг дронларини Саудия Арабистонига қарши ҳужумларида Яманнинг ҳутийлари ҳам қўллашган.

Оқ Уй вакилининг чиқиши АҚШ Президентининг Исроил ва Саудия Арабистонига сафари арафасида янграган.

Жо Байден Яқин Шарққа шу ҳафта сафар қилади.

Исроил ҳам, Саудия Арабистони ҳам Украина уруши юзасидан Россияга санкциялар қўллашгача боришмаган.

Исроил ўзини "йўқ қилиш"га чақириб келаётган Эронни минтақадаги энг йирик таҳдид, деб билади.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия ўз ишғолини бошлаган сўнгги тўрт ой ичида Украинага қиймати бир неча миллиард долларга тенг қурол-яроғ етказиб беришган.

Оқ Уй вакилининг баён қилишича, АҚШ "Украинанинг самарали мудофаасини қўллашда давом этади".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek