Украина уруши: Калининград қамалда қолдими? - Видео Ukraina Rossiya Янгиликлар

Юк ортилган Россия поездлари Литвага кирди, бироқ Kybartai станциясидан нарига ўтолмайди

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Юк ортилган Россия поездлари Литвага кирди, бироқ Kybartai станциясидан нарига ўтолмайди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

17 июндан Европа Иттифоқи санкцияларининг тақиқланган товарларни Россияга олиб кириш ва транзитни тақиқлаш ҳақидаги чоралари кучга кирди, Литва ўзининг ҳудудидан Россиянинг Болтиқ денгизи соҳилидаги Калининград вилоятига транзитни чеклашини маълум қилди.

Бу Россия раҳбариятини қаттиқ ғазаблантирди.

Литванинг Москвадаги вакили Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди, Литвага қарши чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россия Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Николай Патрушев Калининградга бориб мажлис ўтказди.

Жаноб Патрушев Ғарбни Россияга нисбатан "душманона амаллар"да айблади, бунинг оқибатлари Литва халқига ёмон бўлиши мумкинлигини айтди.

Бироқ АҚШ НАТО уставининг 5 моддасига содиқлигини эслатди, унда агар НАТОга аъзо бир мамлакатга ҳужум бўлса, барча аъзолар урушга қўшилиши кўзда тутилади.

Литва НАТО аъзоси ҳисобланади.

Бу ой бирорта ҳам кубометр бетон чиқаролмадик, дейди Игорь Плешков
Сурат тагсўзи, Бу ой бирорта ҳам кубометр бетон чиқаролмадик, дейди Игорь Плешков

Калининград атрофини Европа Иттифоқига кирган мамлакатлар ўраб олган, қуруқликдан фақат Литва ҳудудидан Россияга ўтиш мумкин.

Орадаги масофа 480 километр.

Ҳозир ҳам россияликлар темир йўл орқали Литвадан ўтиб Калининградга етадилар.

Литва фақат Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига тушган товарлар транзитини тўсаётгани, оддий йўловчилар ва санкцияга тушмаган маҳсулотларни олиб ўтишда ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтади.

Россияга қарши жазо чораларидан Калининграддаги бизнеслар ҳам жабр кўра бошлаган.

Шулардан бири бизнесмен Игорь Плешковнинг бетон заводи.

Шу йил март ойидан буён бетон заводи цемент ололмай қолди.

Цемент ортилган вагонлар Литвадан ўтказилмай қўйилди, завод ўз маҳсулотларини ҳам сотолмай қолди.

"Санкциялар нафақат бизнинг корхонамизга, балки ҳар бир хўжаликка таъсир қилади. Ҳозир ишлаб чиқаришимиз тўхтаб қолган. Биз маҳсулот чиқармаяпмиз, қурувчилар қурилиш қилолмаяпти. Бу занжир реакцияси бўлаяпти", деди Би-би-сининг Россия муҳаррири Стив Розенбергга Игорь Плешков.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek