НАТО урушга тайёгарлик кўряптими? Европа осмонида Россия ва НАТО самолётлари яқинлашди Ukraina, yangiliklar

НАТО га аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари йиғилиб Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилади. Россия биқинидаги НАТОга аъзо давлатларда эса Совуқ урушдан сўнг энг йирик ҳарбий машғулотлар давом этмоқда.
Би-би-си мухбири Нафиса Кўҳнавард НАТО самолётлари Россия ҳарбийлари билан Европа осмонида жуда яқин келиб қолганлигига оид тасвирларни қўлга киритди.
НАТОнинг айтишича, бу совуқ уруш тугагандан сўнг энг йирик ҳарбий машғулот. 50 та учоқ Шарқий Европадаги иттифоқчиларнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини синовдан ўтказмоқда.
Тарих ўтмишда қолмаган. Россия ҳамон асосий таҳдид бўлиб қолмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Чех учувчиси Михаил Данек ўз ролини ўйнамоқда. Камера қаршисида у филм қаҳрамонига ўхшайди. Аммо бу жиддий иш.
"Бу машғулот кутилмаганда воқеликка айланди. Номаълум учоқ НАТОнинг осмондаги ҳудудига яқинлашди. Бу самолётлар унинг йўлини тўсиб, қайтиб келишяпти", дея хабар беради Би-би-си мухбири Нафиса Кўҳинур.
НАТО кейинчалик бу ҳодисани Би-би-сига очиқлади. Бу Россия самолёти эди.
Михаилнинг кабинасидан олинган тасвирларда у Россияни тўхтатиш учун қанчалик яқин боришга мажбур бўлганини кўрсатади.
Москва ва НАТО муносабатлари инқирозда экан, битта хато ҳаракат вазиятни кескинлаштириши мумкин эди.
Барча ҳарбий техника намойиш қилинган бўлса-да, ҳамма ҳам хотиржам эмас.
НАТО машғулотлари доирасида Литва аскарлари қуруқликда ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини синовдан ўтказяпти.
Болтиқ давлатлари Россиянинг биқинида жойлашган ва НАТОнинг чегарадаги аъзолари.
"Ҳозирги ҳолат, айни дамдаги мавжудлик даражаси Россияни тўхтатиш учун ва вазият нафақат Украинада балки ундан ташқарида, Литва, бизнинг минтақаларда кескинлашса унга илк дақиқаларда жавоб беришга етарли эмас", дейди Литва Мудофаа вазирлигидан Маргирис Абукевич.
Оддий литваликлар НАТОни кутиб ўтиргани йўқ. Улар биргалашиб ниқоб тўрлари тўқишмоқда.
Россиялик аёл нима учун Украина мудофаасига ёрдам бераётганини шундай изоҳлайди.
"Ёрдам бераётганимнинг сабаби, мен ватанимдан уяламан ва қўрқаман. Қўлимдан келганича ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман"
Литва, шунингдек, Дмитро каби украиналик яраланган аскарларни ҳам даволамоқда.
Ҳарбий зобит урушнинг илк кунида оғир жароҳатланганди. Унинг Ғарбга айтадиган гапи аниқ.
"Агар улар бизга қуролларни фақат ўзимизни ҳимоя қилиш учун майда бўлакларга бўлиб бераверса, уруш узоққа чўзилиши мумкин. Ва унинг оқибатлари нафақат Украинага балки бутун Европа ҳамда Ғарб дунёсига таъсир қилиши мумкин", дейди Дмитро Кайтанюк.
НАТО Шарқий Европада фаоллигини оширмоқда.
Ушбу ёнилғи қуйиш вазифаси самолётларнинг осмонда 6 соатгача қолишини таъминлайди.
Бу Россияга НАТО ҳаво ҳудудларига кириш тақиқланганини эслатиб турувчи нозик мувозанатнинг бир бўлагидир.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














