Украина уруши: Ўз ҳаётини хатарга қўяётган Британ кўнгиллилари - Видео Ukraine Rossiya

Бири Англиянинг Кентида ит ўргатувчи, иккинчиси Сассекс графлигида технология ширкати раҳбари ва яна бири эса Корнуоллда молбоқарлик қилган уч британиялик Украинага кўнгилли бўлиб борганлар, инсонларни эвакуация қилиш билан шуғулланишаяпти. Бунинг учун уларга ҳеч ким ҳеч нарса тўлаётгани йўқ.
Би-би-си мухбири Орла Гуэрин Британ кўнгиллиларига ҳамроҳлик қилди.
Улар ўзларининг исм-шарифлари эълон этилишини истамайдилар.
Уларнинг орасида энг ёши 21 да.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Онамга телефон қўнғироғи қилганимда, кўзига ёш олади. Лекин ота-онам менинг бу ерда қилаётган ишимдан жуда фахрланишади," дейди у.
"Биз суҳбатлашиб ўтирган вақт ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сирена эшитилади, орадан кўп ўтмай, бизга яқин жойда портлаш рўй беради", деб ҳикоя қилади Би-би-си мухбири.
Улар мунтазам Донбасс минтақасига қатнайдилар, кекса инсонларни уруш минтақасидан хавфсиз жойга олиб чиқадилар.
Ҳудуд, айниқса охирги вақтларда, доим бомбардимонлар остида.
Кўнгиллилар гуруҳи ҳар сафар ўз ҳаётларини хавфга қўйиб йўлга чиқадилар.
Миниб юрганлари кичик автобусни ҳам Англиядан олиб келишган.
Айрим одамлар айтиши мумкин: сиз инглизлар бу ерда нима қилиб юрибсиз? Бу ишни украинларнинг ўзига ёки катта ташкилотларга қўйиб берсангиз бўлмайдими?, деб сўрайди Би-би-си мухбири Корнуоллик йигитдан.
"Менинг ўзим ҳам бу каби ишга эҳтиёж бўлади, деб ўйламагандим. Аммо бугун эҳтиёж бор. Биз бирга ишлаётган украинлар ишимизни давом эттиришимизни хоҳлашади. Бизнинг фаолиятимиз уларга маъқул. Энг афзали, бунақа юмушга эҳтиёж бўлмагани эди, аммо афсуски, ҳозирча биз керакмиз", дейди йигит.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.















