Афғонистон: Одамларда нон олишга пул йўқ, соғлиқ тизими жар ёқасида Afg‘oniston Dunyo Yangiliklar

- Author, Секундар Кермани
- Role, BBC News, Кобул
5 ёшли Фазлур Раҳмоннинг бўйнидаги ўсма 4-босқичда, афғон шифокорлари унинг ёш умрини кимётерапия билан узайтириш учун курашмоқда.
У Кобулдаги Жамҳурият касалхонасидаги беморга тўла, ресурс етишмайдиган саратон бўлимида ётибди, бу мамлакатда ҳали ҳам фаолият юритаётган учта саратон марказидан бири.
Касалхонада сиз парваришнинг таъсирини сезишингиз мумкин, лекин нима яна етишмаяпти?
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) асосий шифохона хизматларини молиялашга киришганидан бери даволаниш бепул, аммо энди беморлар ҳеч бўлмаганда баъзи дори-дармонларни ўзлари сотиб олишлари керак.
Алоқадор мавзулар:
- “Бу ер дўзахнинг ўзгинаси”. Афғонлар оч қолаётган болаларини қутқариб қолиш учун курашмоқда
- Афғонистон ва Толибон: Исломий Амирлик қулатилгач, нима ўзгарди?
- Ўзбекистон темир йўл бошқарувини Толибонга топширадими? Ўзбек мигрантлари учун Россия яна янги қоидалар киритмоқчи
- Афғонистон шимолида ўзбек ва паштун Толибон тўқнашди - Бу нимани англатади? Видео
Афғонистон иқтисоди Толибон қўлига ўтганидан сўнг вайрон бўлди ва ҳатто 100 доллар йиғиш ҳам боланинг отаси, мамлакатнинг узоқ ғарбида фермер бўлган Абдул Боре учун катта муаммо.
"Мен ҳамма танишларимдан қарз олдим, шунчаки бу ерга келиш, уй-жой ва дори-дармон учун пул олдим", деди у.
Авваллари Афғонистондаги давлат харажатларининг қарийб 75 фоизи хорижий грантлар ҳисобидан қилинган.
Толибон ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, гуманитар ёрдам давом эттирилган бўлса ҳам, бу грантлар тўхтатилди, Афғонистоннинг тахминан 9 миллиард доллар валюта захираси музлатиб қўйилди, бу эса мамлакатда маблағ ва нақд пул этишмаслигига олиб келди.
Жаҳон банкининг ўтган ҳафта эълон қилинган ҳисоботи аҳолининг учдан биридан кўпроғи энди асосий озиқ-овқат эҳтиёжларини қондира олмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Шимолий Тахор вилоятида яшовчи 50 ёшли Мозория каби онкологик беморлар илгари бепул берилган дори-дармонларни сотиб олиш учун бор нарсаларини сотишга мажбур.
«Нима қила олардик? - дейди Мозория. - Биз оддий ишчимиз... сигиримиз ва эшагимиз бор эди, шунинг учун уларни сотдик. Ҳеч вақо қолмади.
Укаларим ва турмуш ўртоғимнинг қариндошларидан, қўшниларимиздан қарз олдик.»
Доктор Манучер онкология бўлими бошлиғи. Баъзида, дейди у, касалхона ходимлари энг камбағал беморлар дори-дармони учун ёнларидан пул тўплашади.
"Афсуски, бизда етарлича бюджет йўқ", дейди у.

Аслида унинг бюджети нолга тенг. Филиал фақат иш ҳақи ва баъзи дори-дармонларни ХҚХҚ тўлагани учун ишлайди.
Ўтган йили, Толибон келмасидан аввал у Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бир миллион доллар олган эди.
БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун 4 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб қилмоқда.
Ўтган ойда бўлиб ўтган йирик халқаро конференция Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун 4.4 миллиард доллар ажратишга чақирди - 2.4 миллиард доллардан сал кўпроқ ваъда қилинди, холос.
Тўйиб овқатланмайдиган болалар ва ўз қизларини одатдагидан ҳам эртароқ турмушга беришга қўл ураётган қийин аҳволдаги оилалар сони кўпайиб бораётгани сабабли ёрдам жуда долзарб.
Аммо барча гуманитар соҳа ходимлари ва дипломатлар ушбу долзарб эҳтиёжлардан ташқари ва Афғонистонга янада барқарор келажак қуришда ёрдам бериш муҳимлигини тан олишади.
Бироқ тараққиётни молиялаштиришни қайта тиклаш ва Афғонистон захираларини ечиб юбориш халқаро ҳамжамият олдида турган ечилмай турган масаладир, айниқса, Толибон муросасизлашиб бораётган бир пайтда.

Толибоннинг мамлакатнинг аксарият қисмида ўсмир қизларни мактабга қайтаришга рухсат бермаганидан ғазабланган донорларнинг маблағ беришда иккиланаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга, энг заиф одамлар энг кўп азоб чекади.
Кобулнинг шарқий чеккасидаги кўчирилган оилалар лагерига бордик.
Улар қочган жанглар тугади, лекин улар қайтиб бориб, уйларини тиклай олмасликларини айтишади.
Болалар жамоат мактаби синфига тўпланишади. Яқин атрофдаги давлат мактаби бепул, лекин 12 ёшли Парвонанинг айтишича, форма сотиб олгани пули йўқ. У охирги марта у ерда бўлганига уч йил бўлди.

"Ҳаёт ёмонлашмоқда, онам кир ювяпти, лекин пули бизга овқат сотиб олишга етмайди, ҳозир эса касал", дейди у.
Бошқа жойларда, кеч туша бошлагач, Кобулдаги кўплаб нон дўконлари ёнидаги йўлкада ўтирган аёллар ва болаларнинг кичик гуруҳларини кўриш мумкин, улар харидорлар бизга ҳам нон олиб берармикан, деган умидда кутишади.
Шаҳар шимолидаги бир кўчада, маҳаллий хайрия ташкилоти ҳар куни нон тарқатадиган жойда юзга яқин одам йиғилган.
Баъзилар бизни ёрдам ташкилотлари ходимлари деб адашиб, исмларини хайрия рўйхатига қўшишимизни сўраб, ўз гувоҳномалари нусхаларини кўрсатмоқчи бўлишади. Қандайдир умидсизлик ҳукмрон эди
«Агар бизга ёрдам бермасангиз, бу ерга нега келдингиз?" деб сўрайди бири.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















