Украина Путинга қарши нима қила олади? Video Ukraina Rossiya Putin

Жасадлар

Сурат манбаси, Screenshot

Путин "ҳатто украиналик бўлиш ғоясигача йўқ қилмоқчи"ми? АҚШ президентининг айтишича, Путиннинг худди шундай ниятда экани "тобора аёнлашиб бормоқда". Байденга кўра, далиллар ҳам Россия Украинада геноцид содир этаётганини кўрсатмоқда. Украина Россия ва Путинга қарши тура оладими?

Алоқадор мавзулар:

Би-би-си мухбири Марк Лоуэн шу кунларда Буча ва Бородянкага борган.

У ерда Россия қўшинлари томонидан содир этилгани даъво қилинаётган уруш жиноятларини ҳужжатлаштириш ҳаракатида бўлган гуруҳга ҳамроҳлик қилган.

Яна ўнта жасад…

Рақамлар, оммавий қабрлар, қадрсиз ҳаёт.

Жасадларнинг айримлари ўта куйиб кетган. Украинанинг йиғиб олиши учун фақат қолдиқлари қолган.

Инсон ва ноинсонийлик, дея ўз кўрганларини тасвирлайди мухбиримиз.

Украина Буча ва бошқа жойларда содир бўлган воқеалар шунчаки гуноҳ эмас, балки уруш жиноятлари, дейди.

Франциялик терговчилар

Сурат манбаси, Screenshot

Франциялик терговчилар ва бошқа халқаро гуруҳлар ҳозир Украинага Россияга қарши даъво аризаси тайёрлашда ёрдам беришмоқда.

Украина Бош прокурорининг айтишича, аллақачон 6 мингдан ортиқ иш очилган.

"Кўпчилик Украина халқининг геноцид қилинаётгани ҳақида гапирмоқда ва бизда геноцид ҳақида гапириш учун асос бор. Владимир Путиннинг ўзи ҳам, у тажовузкор давлатнинг президенти", - деб айтган у мухбиримизга.

Украина Бош прокурори

Сурат манбаси, Screenshot

Ирина Венедиктовага кўра, "бу жуда муҳим".

"Диктаторларни тўхтатиш назарда тутилса, бу бутун дунё учун муҳим".

"Қораловчилар олдида турган вазифа бунинг тепага бориб тақалиши, жиноятларнинг шунчаки эмас, буйруқ асосида амалга оширилганини аниқлаб, кўрсатиб бериш бўлади. Эҳтимол шунда украиналиклар чеккан азоблари бежавоб қолмаслиги, адолат барибир қарор топишини ҳис этишлари мумкин бўлади", - дейди мухбиримиз.

Вайроналар

Сурат манбаси, Screenshot

Аммо, унга кўра, даҳшатлар орқали ўтувчи мақсад сари йўл олис.

Мухбиримизга кўра, биргина давлат эмас, кўнгилли терговчилар ҳам бошчилик қилишмоқда.

Улар тинимсиз ҳаво ҳужумлари қалбини тилка-пора қилган Бородянкага боришган.

Кластерли бомба

Сурат манбаси, Screenshot

Бородянкадаги вайроналар орасида қўлланилиши тақиқланган кассетали бомбалар қолдиқларини кўришган.

Сатҳ терговчилар гуруҳи учун далилларга бой эди, дейди мухбиримиз.

Оксана

Сурат манбаси, Screenshot

Унинг айтишича, сочилиб ётган қурбонлар уюми орасида Оксана Лаба ва унинг эри Николани учратишган.

Маълум бўлишича, икковлон Россиянинг ҳужумларидан омон қолишган, аммо уйлари эмас.

Айтиш учун эса, уларнинг ҳикояларини тўплаш керак бўлади.

"Уйимиз шинамгина эди. Болаларимизнинг таваллуд кунларини нишонламоқчи эдик. Ҳужумдан сал аввал онам уйдан чиқишга улгурган. Бизнинг даҳшатимизни тасвирлаш қийин. Нафрат десак, тўғрироқ бўлади. Нималар юз берганини айтиш жуда муҳим. Чунки улар шунчаки уруш жиноятлари эмас. Россия мамлакатимизни яксон қилмагунча, тинчимайди", - дея ўз кечмишлари билан бўлишган Оксана.

Унинг суҳбатини ёзиб олган Truth Hounds ноҳукумат ташкилоти вакили Роман Ковал ўзларининг дунёга ҳақиқатни айтиш истагида эканликларини таъкидлайди.

Роман Ковал

Сурат манбаси, Screenshot

"Россиянинг Украина уруши ҳақидаги ёлғонларига йўл қўймоқчи эмасмиз. Биз одамларга Россия қўшинлари содир этаётган уруш жиноятлари улар учун одатий ҳолга айланиб қолганлигини кўрсатмоқчимиз", - дейди Роман.

Мухбиримизнинг якунида айтишича, украиналиклар қадрлаган эркинлик ва хавфсизликлари йўқ қилинган.

Энди уларнинг ёлғиз тасаллиси - давлатларини вайрон қилганларнинг жазоланиши бўлади.

Вайрон бўлган уй

Сурат манбаси, Screenshot

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek