Украина-Россия: Франция президенти Путинни 'тинчлантириш'нинг йўлини топдими? Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, TASS/GETTY IMAGES
Франция президентининг Москвага ташрифи олдидан берган баёноти кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Эммануэль Макрон Россия ўз хавфсизлигидан хавотир билдиришга ҳақли эканини айтди. Янги урушнинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлади. АҚШ эса, яна бир бор Россия Украинага қўққисдан бостириб кириши билан огоҳлантирди.
Украина: Хитой Россия тараф. 'Жасадли видео'?.. ёки Россия уруш учун баҳона ахтараяптими?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
Яна бир ташриф
Франция президенти бугун, душанба куни Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боради.
Эммануэль Макрон бирваракайига ҳам Европани ҳимоя қилиш ва ҳам Россияни тинчлантириш учун мувозанатни янгидан қарор топтиришга чақирди.
У Украина суверенитети дахлсизлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Россия Украина билан чегараси яқинида катта сондаги аскарини тўплаган, лекин ўзининг уруш қилиш нияти йўқлигини айтади.
Расмий Москва Украинанинг НАТОга киришига қарши.
Дунёдаги энг йирик бу ҳарбий альянснинг Шарқий Европада, ўз чегаралари яқинида кучайишини ҳам хоҳламайди.
Аммо Ғарб расмий Москванинг бу талабларини рад этди.
Бунинг ўрнига ядровий арсеналларини қисқартириш каби иккиламчи мавзуларни муҳокама қилиш истагида.
Россиянинг мақсади

Сурат манбаси, EPA
Франция президентининг Journal du Dimanche нашрига айтишича, "Россиянинг мақсади - Украина эмас".
Унга кўра, расмий Москва, "НАТО ва Европа Иттифоқи билан қоидаларга аниқлик киритиб олишни истаётир".
Эммануэль Макрон Россия президенти билан музокаралари урушнинг олдини олади, деган умидда.
Унинг ишонишича, Путин ўзи билан очиқча мулоқот қилади.
Кимга ёки нимага боғлиқ?
Франция президенти якшанба куни Жо Байден билан ҳам гаплашган.
У АҚШ президентини вазиятни юмшатиш фақат Москвага боғлиқ эмаслиги билан огоҳлантирган.
Жо Байденга Россия ўз хавфсизлиги борасида хавотирланишга ҳақли эканини билдирган.
Аммо Россия билан тил топишиш "бирор бир Европа давлатини заифлаштириш ҳисобига бўла олмаслиги"ни таъкидлаган.
"Биз Европадаги биродарларимизни уларнинг суверенитети ва тинчлигига дахл қилмовчи янгича мувозанатни таклиф қилиш орқали ҳимоя қилишимиз шарт", - деб айтган Франция президенти.
Аммо, Эммануэль Макроннинг таъкидлашича, бу иш "Россиянинг ҳурматини жойига қўйган, бу буюк халқ ва буюк миллатнинг бугунги жароҳатларини инобатга олган ҳолда қилинмоғи керак".

Сурат манбаси, Getty Images
Франция президенти Россиядан кейин Украинага ҳам сафар қилади.
Унинг бу икки давлатга ташрифи Германия ва америкалик иттифоқчилари билан олдиндан келишилган.
Эммануэль Макроннинг халқаро сиёсат саҳнасидаги сўнгги фаоллашуви Франция президент сайловига саноқли ойлар қолаётган бир пайтга тўғри келмоқда.
Франция шу йилнинг апрель ойида янги президент сайлаши керак бўлади.
Эммануэль Макрон бундан аввал ҳам Россия билан алоқаларни янгилашга чақирган.
Ўтган ой эса, Европа Иттифоқи Вашингтонга таянмай, Москва билан ўзи мулоқот қилиши кераклигини айтган.
Франция жорий пайтда иттифоқнинг амалдаги президенти бўлади.
Худди шу манзарада АҚШ ҳукумати яна бир бор Россия Украинага "қўққисдан бостириб кириши мумкин"лиги билан огоҳлантирган.
Кеча, якшанба куни бу ҳақда АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси баён қилган.
Жейк Салливан Россия ҳарбийлари ҳозир қўққисдан Украинага бостириб киришлари мумкинлигини даъво қилган.
"Дарча очилди. Энди Россия истаган пайтда ҳарбий амалиётларини бошлаши мумкин", - деб айтган у Fox News телевизион каналидаги чиқишида.
Худди шу куни Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба "қиёмат қўпиши"га оид башоратларга ишонмасликка чақирган.
У "дунёнинг турли пойтахтларида ўзгача сценарийлар кўриб чиқилаётгани, аммо Украина воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёр"лигини билдирган.
Дмитрий Кулеба, "Украина бугун кучли армия, мислсиз халқаро дастакка эга экани, халқи давлатига ишониши"ни айтган.
"Худди шу боис ҳам ўзлари эмас, душманлари қўрқиши керак"лигини таъкидлаган.
Франция президенти ортидан Германия, Австрия, Чехия ва Словакия Ташқи ишлар вазирларининг ҳам Украинага боришлари кутилмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













