Ғарб бойкот қилган ўйинда Хитой ёнида кимлар турибди? Бухорода нималар бўлаяпти? Дайжест. Дунё ва Ўзбекистон, янгиликлар
- Украинани беқарорлаштиришга қаратилган видео
- Ғарб бойкот қилган ўйинда Марказий Осиё Хитой ёнида турмоқдами?
- Бухородаги маданий обидага етказилган 28 млрд сўмлик зарар
- Дрони учун Ўзбекистондан чиқарилмаётган россиялик блогер
"Жасадлар билан ишланган тарғибот видеоси"

Сурат манбаси, Reuters
Алоқадор мавзулар:
Украина: Хитой Россия тараф. "Жасадли видео"ё Россия уруш учун баҳона излаяптими?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс пайшанба куни Украинага ҳужум қилиш учун баҳона сифатида Россиянинг видеоёзувларни уйдириш режалари ҳақидаги маълумотлар ишончли, деди.
"Бу Россиянинг асоссиз тажовузкорлиги ва Украинани беқарорлаштиришга қаратилган яширин ҳаракатларининг аниқ ва ҳайратланарли далилидир", — деди Трасс Твиттердаги саҳифасида.
"Суверен, демократик мамлакатга қаратилган бу жанговар ниятни мутлақо қабул қилиб бўлмайди ва биз буни имкон қадар қатъий қоралаймиз", деб ёзади Трасс.
Лиз Трасс Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари Россиянинг ҳийла-найранглари ва тарғиботини фош қилишда давом этишига ваъда берди ва Россиянинг ягона йўли - кескинликни камайтириш ва дипломатия эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ Пентагон Россия Украинага ҳужум қилиш учун баҳона сифатида одамларга қилинган ҳужумнинг уйдирма видеосини тайёрлаётганини маълум қилганди.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, бу уйдирма видео "ўта табиий тарғибот видеоси бўлиши мумкин, унда жасадлар ва мотам тутаётган одамлар тасвирланган актёрлар, шунингдек, вайрон бўлган объектлар тасвирлари акс эттирилади".
Хитой ёнида Марказий Осиё
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Хитой пойтахтида 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Пекин ҳам ёзги (2008 йилда) ва ҳам қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган биринчи шаҳар бўлади.
Ўйинлар ҳамон давом этаётган коронавирус пандемияси ва Хитой расмийлари томонидан инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилиши ҳақидаги даъволар манзарасида бошланди.
Шинжон бўлгасидаги уйғур, қозоқ ва бошқа мусулмонларнинг ҳуқуқлари поймол этилишидан хавотирланган бир қанча давлатлар Олимпиадага дипломатик бойкот эълон қилтшди.
Норозилик белгиси сифатида қатор ҳукуматлар вакиллари очилиш маросимида иштирок эттшмаяпти.
Шундоқ ҳам, пандемия сабабли мусобақалардаги трибуналар атиги 30 фоизга тўлади. Хитой ҳукумати Ўйинлар учун чипталарни очиқ сотишдан воз кечди.
Кўплаб давлатлар бойкот қилган Хитойдаги тантаналарда Россия ва Марказий Осиё давлат раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Хитой уйғур ва бошқа мусулмон миллатлар миллий кийимларидаги болалар иштирокида мусиқий ва рақс дастурларини ҳам намойиш этмоқда.

Сурат манбаси, PA Media

Сурат манбаси, XINJIANG REGIONAL MEDIA'
Қош қўяман деб...
Бухородаги машҳур тарихий обидалардан бири - Ситораи Моҳи Хосса тарихий ёзги саройини таъмирлаш жараёнида ушбу тарихий иншоотга катта миқдорда зарар етказилган.
Ситораи Моҳи Хосса тарихий мажмуасида олиб борилган реставрация ишлари аҳволи ўрганилганида мажмуада таъмирлаш ишлари нотўғри олиб борилгани оқибатида унинг бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари нобуд қилиниб, тарихий ва бадиий қийматига жами 28 млрд сўмлик зарар етказилгани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда сенаторлар «Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллашган.
"Тарихий маданий обидаларимиз нафақат моддий мерос сифатида, балки халқимизнинг маънавий бойлиги сифатида ҳам аҳамиятга эга. Шу нуқтайи назардан ҳам моддий-маданий мерос объектлари муҳофазасини кучайтириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади" дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.

Сенат томонидан Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида олиб борилган ўрганишлар мобайнида моддий маданий мерос объектларига жуда катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланганлиги, давлат муҳофазасига олинган айрим археологик объектлар йўқ бўлиб кетгани ҳам таъкидланган.
Эндиликда бундайин ҳолатларни фош этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича қонуний жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистондан учолмаган дрон
Россиялик саёҳатчи-блоггер Максим Лимар квадрокоптер туфайли Ўзбекистондан уйига Новосибирскка қайта олмади.
Блогернинг айтишича, у Тошкент, Самарқанд ва Бухорони айланиб, ватанига қайтиш учун Бухорода чегара назоратидан ўтаётганда унинг буюмларидан дрон чиққани сабабли қўлга олинган.
Максим Лимар дронининг оғирлиги 249 граммни ташкил этиши, Ўзбекистонга келишдан аввал мамлакатдаги амалдаги қонунларга кўра 250 граммдан ортиқ бўлган квадрокоптерлар мажбурий рўйхатга олиниши керак эканлигини ўрганганини билдирган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















