Толибонча Шариат қандай бўлади? Афғонистон ва Толибон Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Афғонистон Толибон ҳаракати Шариатнинг жудда қаттиқ талқинига амал қилиши билан танилган. Исломий Амирлиги Афғонистонда қудратда бўлган пайтда ўғриларнинг қўли кесилган. Зино қилганликда айбдор, деб топилганлар эса, тошбўрон қилинган. Толибон бу гал ҳам исломий ҳукумат тузмоқчи...
Толибон Афғонистонни Шариат, яъни исломий қонунчилик асосида бошқаришларини айтмоқда.
Янги ҳокимиятида "Исломий қадриятлар устивор бўлиши"ни таъкидламоқда.
Жангари исломий гуруҳ АҚШ ва иттифоқчи кучлар мамлакатдан чиқиб кетиши манзарасида ҳокимиятни қўлга олди.
Толибон нима деди?
Ҳокимиятни қўлга олган ўн кунча вақт ичида Толибон ўзининг биринчи матбуот анжуманини ҳам берди.
Унда ҳаракат сўзчиси ОАВ ва аёллар масаласи "Исломий қонунчилик доирасида" ҳурмат қилинишини айтди.
Аммо гуруҳ бу амалда нимани англатишини батафсил билдирганича йўқ.
- Толибон учун Афғонистон шимолини тўлиқ олиш нега муҳим?
- Дўстумнинг ўғли қутқарилди, Мозори Шариф нисбатан тинч, Толибон Қандаҳорни ҳам олди
- Россия Ўзбекистон, Тожикистондан кейин энди Хитойга ўтдими? Афғонистон ва Толибон
- Афғонистон: Толибон сафида Ўзбекистон Исломий ҳаракати ҳам жанг қилаяптими?
- Шимолий Афғонистон ва ўзбеклар: Маршал Дўстум қайтишидан кун ўтиб, Толибон унинг она шаҳрига бостириб кирди
Шариат нима?

Сурат манбаси, Getty Images
Шариат Исломнинг легал тизимидир.
У Исломнинг муқаддас китоби Қуръон ва Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг сўзлари ва қилган ишларига оид анъана - суннатга таянади.
Агар бу манбалардан жавоб олинмаса, диний уламолар муайян масалада йўл-йўриқ топиб беради.
Араб тилида Шариат "сувга олиб борувчи равон йўл"ни билдиради.
Шариат барча мусулмонлар ўз турмушларида, жумладан, ибодат, рўза, камбағалларга хайрия ишларида амал қиладиган кодексдир.
У мусулмонларга ўз ҳаётларининг ҳар бир жабҳасини Худонинг иродасига кўра қандай ташкил қилишни тушунтиради.
Бу амалда нимани билдиради?

Сурат манбаси, Getty Images
Шариат мусулмон учун ҳаётининг ҳар бир томони ҳақида кўрсатма беради.
Масалан, агар мусулмон одам ишдан кейин дўстлари бирор пабга таклиф қилса, у бирор диний уламога мурожаат этиб, нима қилса дини чизиб берган доирадан чиқмаслиги ҳақида маслаҳат олади.
Мусулмон одам мурожаат қиладиган ҳаётидаги бошқа жиҳатлар сирасига оилавий, молиявий ва бизнес ишлари ҳам киради.
Ажримлар қандай чиқарилади?

Сурат манбаси, JOSHUA PAUL FOR THE BBC
Исталган бир юридик тизим каби, Шариат ҳам мураккаб ва унинг амал қилиши экспертларнинг билими ва салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Исломий юристлар маслаҳат ва буйруқлар чиқаради. Легал йўриқнома фатво, деб аталади.
Ислом қонунчилигида бешта йўналиш мавжуд.
Тўртта сунний мактаб: ҳанбалий, моликий, шофиий ва ҳанафий. Ва битта шиа мактаби: жаъфарий.
Бу беш мактаб Шариат келтириб чиқариладиган манбааларни қандай талқин қилишига кўра бир-биридан фарқланади.
Ислом қонунчилиги талқини маҳаллий маданият ва одатларга кўра ҳам фарқланади, яъни Шариат турли жойда турлича кўриниш олиши мумкин.
Айрим қаттиқ жазолар нималардан иборат?

Сурат манбаси, Getty Images
Исломий уламолар Шариатни асосан ахлоқий феъл-атвор, ибодат ва муомалот, қисман жиноятлар билан боғлиқ қонунлар кодекси, дейди.
Шариат қонун бузилишини икки катта категорияга ажратади: "ҳадд" - жазо белгиланган жиддий жиноятлар ва "таъзир" жазо белгилаш қози мулоҳазасига қолдирилган жиноятлар.
"Ҳадд" жиноятларига ўғрилик ҳам киради ва Шариатнинг қаттиқ талқинига кўра, айбдорнинг қўли кесиб ташланади.
"Ҳадд" жазоларини белгилашда хато қилмаслик учун бир қанча чоралар ва кучли далиллар талаб қилинади.
Ислом қонунчилиги амал қиладиган айрим давлатларда "ҳадд" жиноятлари учун жазолар тайин қилинади.
Ижтимоий сўровлар мусулмонларнинг бундай жиноятлар учун қаттиқ жазолар борасидаги қарашлари турлича эканини кўрсатади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













