Исроил билан Ҳамас ўт очишни тўхтатишга келишдилар Isroil Hamas G'azo Falastin

человек у стены в Израиле

Сурат манбаси, AFP

21 май соат 2:00 дан Исроил билан Ҳамас ўртасидаги оташкесим келишуви кучга кирди. 11 кунлик уруш оқибатида 240 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг аксари ғазоликлар бўлди.

Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарни Ғазо бўлгасида одамлар шод-хуррамлик билан қарши олдилар.

Эълон ортидан тунги соат 2 да одамлар кўчага чиқишди, автомобиллар сигналлари овозлари босиб кетди, масжидлардаги овоз кучайтиргичлардан "қаршилик ғалабаси"га эришилгани эшитилди.

Айни пайтда Ҳамас қуролли гуруҳи вакили сўзларига кўра, "қўлларини ҳамон қурол тепкисида" ушлаб туришипти.

Исроил ҳам, Ҳамас ҳам ушбу можарода ғалабага эришганини айтмоқда.

Хурсанд ғазоликлар тунги соат 2 да кўчага чиқдилар

Сурат манбаси, AFP/Getty Images

Сурат тагсўзи, Хурсанд ғазоликлар тунги соат 2 да кўчага чиқдилар

АҚШ Президенти Жо Байден сўзларига кўра, ушбу оташкесим илгари силжиш учун "ҳақиқий имконият" туғдиради.

"Мен Ғазо билан Исроил ўртасидаги 11 кунлик жанговар ҳаракатлардан кейин ўт очишни тўхтатишга келишилганини олқишлайман ва томонларни оташкесимга риоя этишларига чақираман", деб айтди БМТ Бош Котиби Антониу Гутерреш.

Президент Байден Ғазо бўлгасига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш бўйича АҚШ БМТ билан ҳамкорлик қилишини айтган.

Ракета ҳужумлари 10 майдан бошланди.

Бунга босиб олинган Шарқий Қуддусда исроилликлар билан фаластинликлар ўртасида келиб чиққан таранглик сабаб бўлди.

Ҳамас Исроил ҳудудига ракеталар отишни бошлади.

Бунга жавобан Исроил Ғазо бўлгасини ҳаво ҳужумларига тутди.

Пайшанба куни Исроил Ғазо бомбардимонини давом эттирган

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Пайшанба куни Исроил Ғазо бомбардимонини давом эттирган

Ҳужумлар оқибатида Фаластин расмийларига кўра, камида 232 тинч фуқаро ҳалок бўлган.

Уларнинг 100 га яқини болалар ва аёллар эди.

Ҳужумларининг нишони Ҳамас жангарилари эканини айтиб келадиган Исроил 150 жангарини ўлдирдик дейди.

Исроил шаҳарларига бориб тушган Ҳамас ракеталари 12 инсонни ўлдирган, уларнинг икки нафари бола эди.

Ракета ҳужумидан яширинган исроилликлар соатлаб бомбапаноҳгоҳларда қолиб кетганлар, айримлари қаерга боришни билмай қолган, боиси, уйи портлаш оқибатида вайрон бўлган.

Бундай вайронагарчиликлар Исроилнинг Петах-Тиква, Ашдод ва Ашкелон шаҳарларида кўпроқ юз берган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek