Исроил-Ғазо можароси: Исроил ўз аҳдида қатъий, Ҳамас умидда, АҚШ ожизми? Video Isroil Falastin dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Исроил Ғазога яна юздан ошиқ зарба берди. Ҳамас қуролли қаноти лидерини ўлдирмоқчи бўлганини яширмади. Ўзи ҳам яна ракетадан ҳужумга тутилди. Зўравонликлар тинмаётир. АҚШ президентининг сўзи Исроил Бош вазирига ўтмайдими?
Фаластин фарёди ва ёди: Яқин Шарқ намойишлар тўлқини ичра
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Икки томон ўртасидаги ҳужумлар ўтган тун ҳам тинмади. Тонггача давом этди.
Исроил Ҳамаснинг "кўп баррелли ракета учириш сатҳлари ва ҳаводан мудофаа тизимларига забар берганлиги"ни айтмоқда.
Ғазодаги Фаластин қуролли гуруҳлари бунга жавобан Исроилнинг Беэр-Шевасини нишонга олишган.
Исроилнинг Ғазо билан чегараси яқинидаги ҳудудларни ҳам ракета билан ўққа тутишган.
Ҳар икки томондан ҳам талафотларга оид маълумотлар ҳозирча имконсиз.
Ўтган душанба куни бошланган зўравонликлар ўзининг ўн биринчи кунига кириб бормоқда.
Исроил-Ғазо уруши қачон тугайди?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
- Исроил - Ғазо можароси: Якшанба Ғазода 'энг қонли кун' бўлди, Исроил яна зарба берди
- Исроил ва Фаластин можароси: Тўқнашувлар Ғарбий Соҳилга ҳам ёйилди
- Исроил-Фаластин можароси: Ҳужумлар тинмаётир, қурбонлар сони янада ортмоқда
- Мирзиёев, Ўзбекистон ва Қозоғистон Шарқий Қуддусдаги вазиятдан жиддий хавотирда
- Исроил фавқулодда ҳолат эълон қилди, минтақада вазият танг - можаро илдизи қаерда?
Ҳужумлар ва талафотлар

Сурат манбаси, ANADOLU
Агар, расмий маълумотларга таянилса, Ғазо Бўлгасида шу пайтгача камида 227 киши ўлдирилган.
Қурбонларнинг ярмига яқини аёллар ва болаларди.
Исроил Ғазода ўлдирилганларнинг камида 150 нафари жангарилар эканини айтади.
Ўз талафотларини ҳалича расман эълон қилмаган Ҳамас Исроилнинг бу даъволарига қўшилмайди.
Исроилнинг ўзида ҳозиргача 12 киши қурбон бўлган. Уларнинг икки нафари болалар экани айтилади.
Сўнгги можарода болаларнинг қурбон бўлаётгани халқаро ҳамжамиятнинг энг кўп хавотирига молик масалалардан бири экани кўрилади.
Исроил шу вақт оралиғида ўзларига қарши 4 мингга яқин ракета отилганини даъво қилади.
Беньямин Нетаньяхунинг баён қилишича, Исроил ўз амалиётларини давом этдириш аҳдида қатъий.
"Тинчимагунларича, тинчишмайди, ўз ҳужумларини давом этдиришади".
АҚШ ожизми?

Сурат манбаси, EPA
Исроил Бош вазирининг сўнгги баёноти Жо Байденнинг даъватидан қисқа вақт ўтмай янграган.
АҚШ президенти ўтган ўн куннинг ичида Исроил Бош вазирига тўртинчи бор сим қоққан.
Жо Байден кеча, чоршанба кунги телефон мулоқоти чоғида Беньямин Нетаньяхуни илк бор "вазиятни юмшатиш"га чақирган.
Ўзларининг "муроса йўлини топиш" илинжида эканликларини баён қилган.
Исроилнинг содиқ иттифоқчиси бўлган АҚШ шу пайтгача БМТ Хавфсизлик Кенгашининг томонларни сулҳга ундовчи қўшма баёнотлари барчасига вето қўйган.
Кеча, 19 май куни Франция томонидан ишлаб чиқилган навбатдаги - тўртинчи резолюция лойиҳасини ҳам маъқулламаган.
"Бу вазиятни юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга халақит бериши мумкинлиги"ни айтган.

Сурат манбаси, Getty Images
АҚШ томонига кўра, мазкур масалада ўзлари фаол дипломатияга зўр беришган, бу ҳақда такрор ва такрор аниқ-тиниқ баён қилиб келишмоқда.
Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан биттаси бўлади.
Худди шу куннинг ўзида ҳали-бери ортга қайтмасликларини баён қилган Исроил Бош вазири эса, Жо Байден билан мулоқотига изоҳ бермаган.
Беньямин Нетаньяху фақат АҚШ президентининг "Исроил ўзини ҳимоя қилишга ҳақли" эканига оид қўлловини қадрлашини таъкидлаган.
Ҳамас умидда

Сурат манбаси, EPA
Ҳамас юқори мартабали мулозими эса, "шу бир, икки куннинг ўзида" Исроил билан ярашиб олишларига умид қилмоқда.
Мусо Абу Марзуқнинг айтишича, бу йўлда олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар, барибир, ўз натижасини беради.
Ҳар икки томонга халқаро ҳамжамиятнинг босими кучайиб бормоқда.
Уларни бир муросага келтириш уринишлари ҳалича бирор бир самара бермаган.
Аммо Миср хавфсизлик манбасининг Рейтер ахборот агентлигига айтишича, рақиб томонлар воситачилар кўмагида тил топишишган, аммо музокаралар ҳануз давом этмоқда.
Исроил Армияси Ғазога қаратилган ҳужумларидан нишон Ҳамас қуролли қаноти лидери бўлаётганини ҳам эътироф этган.
Исроиллик генералнинг айтишича, Изз ад-Дин ал-Қассам бригадаси етакчисини ўлдирмоқчи бўлишган.
Исроил ҳарбийлари Муҳаммад Дейфни чорак асрга яқин қидиришади.
У бир неча бор суиқасддан омон қолган. Ўзини кўрсатмайди, қаердалигини сир тутади.
Исроилнинг Ynet нашри ёзишича, ҳаво ҳужумлари чоғида Муҳаммад Дейф бункерда яширинган сатҳга ҳам зарба берилган.
Аммо Ҳамас бу каби хабарларни тасдиқламаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















