Озарбайжон сўнгги Тоғли Қорабоғ уруши қурбонлари ва маҳбусларини "ошкора таҳқирлади"ми - foto Tog’li Qorabog’ Rossiya Turkiya dunyo yangiliklar

Озарбайжондаги зиддиятли уруш музейи

Сурат манбаси, Getty Images

Озарбайжон сўнгги Тоғли Қорабоғ уруши қурбонлари ва маҳбусларини "ошкора таҳқирлади"ми? Арманистон ғазабда. Расмий Ереван Бокуни "тоқатсизлик ва ксенофобия"да айбламоқда.

Озарбайжон сўнгги Тоғли Қорабоғ урушидаги ғалабаси шарафига очиқ музей барпо этган.

Ўтган йил сентябрь ойида бошланган олти ҳафталик уруш якунида асосан Россия ва Туркия воситачилигида ўзининг ечимини топган.

Рақиб ва манфаатдор томонлар ўртасида эришилган сўнгги тинчлик битимидан энг кўп Озарбайжоннинг мамнун қолгани кўрилган.

Расмий Боку уч томонлама келишувни ўзларининг ютуқлари сифатида талқин этган.

Очиқ уруш музейи Озарбайжон пойтахтида барпо этилган.

"Уруш совринлари" музейига арманларнинг сўнгги жанглар чоғида қўлга киритилган қурол-яроғлари, танклари ва зирҳли уловлари намойишга қўйилган.

Янги музейга Арманистоннинг муносабати ғазабнок бўлган.

Арманистон Озарбайжонни "тоқатсизлик ва ксенофобия"да айблаган.

Сўнгги Тоғли Қорабоғ уруши беш мингдан зиёд одамнинг умрига зомин бўлган.

Жанглар боис, яна минглаби ўз турар-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишган.

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда Озарбайжоннинг ҳудуди, деб тан олинади.

Аммо минтақада асосан этник арманлар яшашади.

90-йилларда арманлар Тоғли Қорабоғ назоратини ўз қўлларига киритишган.

Ўтган йил сентябрь ойида минтақа устидан яна уруш бошланган.

Озарбайжон ўшанда бой берган ҳудудларининг катта қисмини қайтиб олган.

Ҳозир Тоғли Қорабоққа Россия тинчликни сақлаш кучлари киритилган.

Бокудаги янги уруш музейи

Сурат манбаси, Getty Images

Бокудаги янги уруш музейига кираверишда ҳам "Қорабоғ бизники", деб ёзилган.

Музейда арман ҳарбийларининг каскалари, танклари ва қурол-яроғлари намойишга қўйилган.

Арман ҳарбийлари либосидаги манекенлар эса, жабҳа мавқеи, ётоқхона ва диспетчерлик бўлимларида бўлган қиёфада акс этдирилган.

Бокудаги янги уруш музейи

Сурат манбаси, Getty Images

Бокудаги янги уруш музейи

Сурат манбаси, Getty Images

Зиддиятли янги очиқ уруш музейини шу ой бошида шахсан ва расман Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ўзи очиб берган.

Озарбайжон президенти янги уруш музейида

Сурат манбаси, AZERBAIJANI PRESIDENCY/ HANDOUT

Арманистон эса, очилиш маросимидан мақсад сўнгги уруш қурбонлари ва маҳбусларини "ошкора таҳқирлаш" эканини даъво қилиб чиққан.

Расмий Боку Арманистон томонининг бу қабила иддаосини рад этган, ўз ғалабасини "абадийлаштириш" ҳуқуқига эга эканини баён қилган.

Эслатма: Барча суратлар муаллифлик ҳуқуқига эга.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek