Тоғли Қорабоғ уруши тугади – Қорабоққа Россия кучлари киритилади, Tog’li Qorabog’, O’zbekiston, Rossiya, Turkiya, yangiliklar (видео)

Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Тоғли Қорабоғ уруши тугади - Қорабоққа Россия кучлари киритилади: Арманистон ва Озарбайжон келишди. Россия воситачилик қилди. Битим имзоланди. Тинчликни сақлаш кучлари таркибида Туркия ҳарбийлари ҳам бўлишади.

Тоғли Қорабоғ: Ким ғолиб ва ким мағлуб? Арманлар ғазабда, Озарбайжонда байрам - BBC News O'zbekiston

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Арманистон Бош вазири тинчлик келишуви "ўзи ва халқи учун жуда оғриқли" эканини айтди.

Янги битим олти ҳафталик жанглар ортидан бўй кўрсатган.

Орада Россия, АҚШ воситачилигида эришилган ва томонларнинг ўзлари келишган муваққат сулҳ битимлари иш бермаган, чиппакка чиққан.

Cўнгги янгилик АҚШ президент сайловида амалдаги президент Дональд Трамп енгилиб, демократчи номзод Жо Байден ғолиб чиққани маълум бўлишидан қисқа вақт ўтмай ўртага чиққан.

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда Озарбайжоннинг ҳудуди, деб тан олинади.

Аммо минтақа 1994 йилдан буён арманлар назорати остида.

Рақиб томонлар худди ўша йили жангларни бас қилишга келишиб олишган.

Аммо ўртада тинчлик битими имзоланмаган.

Тоғли Қорабоғ: Уруш тугадими? Озарбайжон президенти Илҳом Алиев BBC мухбирига нима деган эди? - BBC

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, Reuters

Шу билан бирга, ҳозир Пашинян қаердалигини ҳеч ким билмайди.

Ўзининг ишонтиришича, у Арманистонда.

Бугун Қорабоғда 45 кун ичида биринчи марта сукунат ҳукм сурди.

Уруш ҳам, отишмалар ҳам йўқ - вазият тинчигандек бўлди.

Россия тинчликпарвар кучларига қарашли техниканинг дастлабки карвони эрталаб Қорабоққа кириб келди.

Янги тинчлик битими бугун, сешанба куни маҳаллий вақт билан 01:00 дан бошлаб кучга киради.

Келишув доирасида Озарбайжон жанглар чоғида қайта қўлга киритган ҳудудларини ўз назорати остида сақлаб қолади.

Арманистон яна келаси бир неча ҳафта ичида уларга ёндош ерлардан ҳам чиқиб кетади.

Россия Президенти Владимир Путин видеoмурожаат билан чиққан.

Чегараларни қўриқлаш учун Тоғли Қорабоққа икки мингга яқин Россия тинчликни сақлаш кучлари ташланишини айтган.

Худди шу мурожаатда кўриниш берган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев эса, бу жараёнда Туркия ҳарбийлари ҳам иштирок этишларини маълум қилган.

Shusha

Сурат манбаси, Reuters

Томонлар нимага келишишди:

  • Россия тинчликни сақлаш кучлари уруш ҳудудида беш йил қолишади. Агар, томонлардан бири битим тугашига олти ой қолганда ундан воз кечишни истамаса, бу муддат автоматик равишда беш йилга узаяверади.
  • Арманистон Келбажар вилоятини Озарбайжонга шу йилнинг 15 ноябрь, Лачинни эса 1 декабрига қадар қайтаришга мажбур саналади.
  • Тоғли Қорабоғни ўзлари билан боғлайдиган Лачин йўлаги Арманистон ихтиёрида қолади, аммо улар Шушага дахл қилишмайди.
  • Қочқинлар БМТ назорати остида Тоғли Қорабоғ ва унга туташ ерларга қайтишади.
  • Арманистон Озарбайжоннинг ғарбий минтақалари ва Нахичеван Мухтор Республикаси ўртасида транспорт алоқасини таъминлайди. Машиналар ва одамлар ҳаракатланишига йўл очади.
  • Бу жараённи Россия Федерал Хавфсизлик хизматининг чегара бўлинмаси назорат қилади.
Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, EPA

Сўнгги Тоғли Қорабоғ жанггидаги талафотларга оид аниқ рақамлар имконли эмас.

Россия президенти яқинда ҳар икки томондан берилган қурбонлар сонини беш мингга яқин эканини айтган, аммо ўзи таянган манбани очиқламаганди.

Уруш қурбонлари орасида ҳар икки томондан ўнлаб тинч фуқароларнинг ҳам борлиги айтилади.

Рақиб томонлар келтираётган рақамларни шу пайтгача мустақил манбалардан текшириш ва тасдиқлаш имконсиз бўлиб келган.

Президент Путиннинг айтишича, келишув уруш асирларини айирбошлаш, барча иқтисодий ва транспорт алоқаларини қайта тиклашни ҳам кўзда тутади.

Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, EPA

Акс-садолар

Озабайжон раҳбари наздида янги битим "тарихий аҳамиятга эга" ва у Арманистоннинг "капитуляциясига тенг".

Арманистон Бош вазирига кўра, "жанг жабҳасидаги вазиятни чуқур таҳлил қилган. Соҳа экспертлари фикрларини ўрганган. Кейин бу каби қарорга келган".

"Бу ғалаба эмас. Токи ўзингизни мағлуб, деб тан олмас экансиз, мағлубият ҳам эмас", - деб айтган Никол Пашинян.

Расман тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси лидери ҳам "урушга имкон қадар тезликда чек қўйиш"га рози бўлганини билдирган.

Арманистон пойтахти Ереванда янги битимга қарши намойишлар кузатилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шаҳарда катта сондаги одам тўпланган.

Улар, "биз таслим бўлмаймиз", деганча парламент ва ҳукумат биносига бостириб киришган.

Yerevan

Сурат манбаси, Reuters

Янги битим Озарбайжон ўтган дам олиш кунларида минтақанинг иккинчи йирик ва стратегик жиҳатдан ўта муҳим Шуша шаҳрини ҳам забт этиши ортидан бўй кўрсатган.

Озарбайжон бунгача авваллари ўзларига қараган бир неча туман марказлари - Жебраил, Гадрут, Фузулий, Зангелан, Кубатли ва қатор қишлоқларни ҳам қайта ўз назорати остига олишга муваффақ бўлган.

Кеча, душанба куни эса, Озарбайжон адашиб, Россия вертолётини уриб туширганини расман эътироф этган.

Ҳодисада икки экипаж аъзоси ҳалок бўлгани, яна бир нафари тан жароҳати олгани хабар берилганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek