FinCEN ҳужжатлари: Исроилдаги яҳудий келгиндиларга Chelsea эгаси ёрдам берган

Roman Abramovich pictured in 2010

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Chelsea хўжайини сифатида дунёга машҳур Роман Абрамович
    • Author, Уру Блау
    • Role, BBC News Arabic
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Ишғол қилинган шарқий Қуддусда фаолият юритадиган келгинди яҳудийлар ташкилоти Элад Силванни "Ир Довуд", яъни "Довуд шаҳри" деб атайди. Элад ташкил топган 1986 йилдан бери Силванга 75 оилани кўчириб жойлаштирди. Ташкилот бундан ташқари Довуд шаҳридаги археологик ёдгорликларни ҳам бошқаради. Бу гўшага ҳар йили миллиондан ортиқ одам зиёратга келади.

Эладнинг собиқ маркетинг директори Шаҳар Шило Би-би-сига Эладнинг стратегияси сайёҳликдан "Довуд шаҳрида турли сиёсий муҳитни яратиш" мақсадида ифойдаланиш эканлигини билдирди. Элад ҳомийларнинг маблағи эвазига юритилади. Ташкилотга 2005-2018 йиллар келиб тушган пулларнинг қарийб ярми British Virgin Island (BVI) нинг тўрт ширкатига тегишли. Ушбу компаниялар ортида турган шахс шу вақтга қадар сир сақланаётган эди.

FinCEN ҳужжатлари

Chelsea owner Roman Abramovich watches as his club plays Leicester City at Stamford Bridge in the Barclays Premier League, May 2016

Сурат манбаси, Getty Images

FinCEN ҳужжатлари British Virgin Island (BVI) нинг тўрт ширкати номи ҳам "Fincen ҳужжатлари" деб номланган банк ҳужжатларида пайдо бўлди.

Бу ҳужжатларда банклар ширкатларнинг молиявий транзакциялари ва эгалари ҳақида маълумотлар бор.

Айни ҳужжатлар Buzzfeed News га сиздирилган ва улар Би-би-си ҳамда Тадқиқотчи журналистлар халқаро консорциуми билан бу ҳужжатларни баҳам кўрган.

Ҳужжатларда Роман Абрамович номи ҳам пайдо бўлади.

У Эладга хайрия қилган уч ширкатнинг асосий эгаси экани ва тўртинчи ширкатни ҳам назорат қилиши ҳужжатларда айтилади.

Элад ҳисобларида бу ширкатлар бугунги айирбошлаш нархларида 100 миллион доллардан ортиқ хайрия қилгани аёнлашади.

Бу эса Chelsea футбол клуби эгасини Эладга ўтган 15 йил ичида энг кўп хайрия қилган шахсга айлантиради.

Археологик қазиш ишлари

Elad's City of David archaeological site in occupied East Jerusalem
Сурат тагсўзи, Ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Эладнинг "Довуд шаҳри" деб атаган археологик жойга миллионлаб сайёҳлар ташриф буюрган

Босиб олинган ҳудудда археологик қазиш ишларини олиб бориш кўплаб баҳс мунозараларга сабаб бўлган қонунлар орқали юритилади.

Исроил Эладга Силванда тадқиқот олиб боришга рухсат бериш орқали халқаро қонунларни бузган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари ҳудудда аҳоли уйларини қуришга изн бериш орқали ҳам Исроил ҳукумати халқаро қонунларни бузган ҳисобланади.

Аммо Исроил бу жойларни ишғол қилинганини тан олмайди ва бундай қарашларни рад қилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Элад эса яҳудийларнинг маданий меросини ҳимоя қилиш мақсадида археологик қазиш ишларини олиб бориш зарурлигини айтади.

Ташкилот Би-би-сига Исроилнинг нодавлат ташкилотларга оид қонун ва қарорлари, шу жумладан, шаффофлик борасидаги талабларига бўйсуниши билдирди.

Роман Абрамович Эладнинг ҳомийсими, деган саволга уларнинг сиёсати ҳомийларнинг шахсий маълумотларини ҳурмат қилишини маълум қилди.

Donations from Abramovich's four BVI-based companies to Elad
Сурат тагсўзи, 2005-2018 йилларда Эладга қилинган хайрияларнинг ярмини Абрамовичга тегишли тўрт ширкат қилган

Абрамовичнинг вакили Би-би-сига айтишича, «Жаноб Абрамович Исроил ва яҳудий фуқаролик жамиятининг содиқ ва сахий дастакловчиси ва у сўнгги 20 йил ичида соғлиқни сақлаш, фан таълим ва Исроил ҳамда дунёдаги яҳудийлар жамоасини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллардан кўпроқ маблағ эҳсон қилди».

Ушбу маблағларсиз Элад бунчалик тез ва муваффақиятли равишда Фаластин ҳудудида яҳудийларнинг яшаб кетишини мустаҳкамлай олмаган бўларди.

Мулк қонуни

Map of Silwan with annotations
Сурат тагсўзи, Peace Now ўрганишларидан маълум бўлишича, Элад бу ерга эгалик қилади ва туристик масканларни бошқаради. Ва бу ердаги уйларга яҳудий оилаларни жойлаштиради

Элад ташкилоти жойлаштирган одамлар яшаётган айрим уйлар фаластинлик собиқ уй соҳибларидан сотиб олинган. Аммо Исроилнинг баҳсларга сабаб бўлган «Эгасиз мулк тўғрисидаги қонун»ига асосан қолган фаластинликлар уйларидан мажбуран чиқарилган.

Қонун Исроил ҳукуматига можаро даврида, Исроилга кўра, гўёки уйини ташлаб ёки қочиб кетган фаластинликларнинг мулкини олиб қўйиш ваколатини беради.

Мана шундай ҳолатларнинг марказида Элад ташриф маркази ёнида жойлашган Сумариннинг уйи бўлиб келмоқда.

Бу ерда айни дамда энг кичиги икки ойликка етмаган 19 оила аъзоси яшаб келмоқда.

«Турмушга чиққанимда шу ерга кўчиб келдик. Бу ерда эрим амакиси Ҳожи Мусо Сумарин билан яшарди», дейди оиланинг онаси Амал Сумарин.

Амакисининг хотини оламдан ўтгач, "унинг овқатини пишириб, едириб унга қарардим. Эрим ювинишида ёрдам берарди ва уни докторга олиб борарди. У менга доим, «болам бу уй сеники. Бу сенга ва эрингга», дерди", деб хотирлайди.

The Sumarin family
Сурат тагсўзи, Сумарин оиласи Исроилнинг кўчиб чиқиш қарорига қарши 1991 йилдан буён курашиб келади

Мусо Сумарин 1983 йили оламдан ўтади ва унинг уйи 1987 йили Исроил ҳукумати «Эгасиз мулк» тўғрисидаги қонун бўйича даъвогар чиқади.

Кейинчалик уй Яҳудий миллий жамғармасининг шўъбаси Ҳемнутага сотилади.

ЯМЖнинг мақсадларидан бири яҳудийлар номидан ер сотиб олиш ва турар-жой қуришдир.

1991 йили Ҳемнута маҳкамадан Сумаринларни ўз уйларидан чиқаришни сўраган. Нодавлат ташкилотлар ва Фаластин маъмурияти ёрдами билан Сумаринларнинг ҳуқуқий кураши ҳамон давом этмоқда.

Муҳаммад Даҳли Сумаринлар учун 10 йилдан бери адвокатлик қилади. Унинг Би-би-сига айтишича, "Фаластинлик мулки Яҳудий ёки Исроил мулки деб эълон қилинганидан кейин...омон қолиши эҳтимоли нолга тенг".

Август ойига келиб Қуддус минтақа маҳкамасида бу оила арзи рад этилди.

Улар энди Исроил Олий маҳкамасига арз қилишган ва маҳкама бу ишни 2021 йил апрелида кўриб чиқиши керак.

Ҳуқуқий кураш

A general view of Silwan

Би-би-си Араб хизмати аниқлашича, Элад маҳкама иши билан боғлиқ барча ҳуқуқий харажатларни тўлашга розилик бериш билан яшаш жойидан сиқиб чиқариш жараёнларини илгари суриб келмоқда. 1991 йили Ҳемнутага ёзилган мактубдан шу нарса англашилади. Мактубда Силван ҳудудидан қувиб солинаётган бошқа бир неча оилалар билан боғлиқ маҳкама ишлари ҳам тилга олинган.

Ҳемнута ушбу иш билан боғлиқ саволларга жавоб қайтармади ва Элад ҳамон ишни молиялашни давом эттираётганини тасдиқламади.

Элад айтишича, ўзларининг барча мол-мулки адолатли ва легал йўлда қўлга киритилган. "Довуд шаҳридан бирорта ҳам фаластинлик маҳкама жараёнисиз, маҳкама иши ва ўз ишини икки томонда ҳам тақдим этмасдан туриб ўз уйидан чиқарилмаган", деди Дорон Спиелман.

Copy of document
Сурат тагсўзи, 2007 йилдаги хайрияларнинг аксари, шу жумладан, Абрамовичники ҳам "Довуд шаҳри"ни ривожлантириш ва у ерга келгиндиларни жойлаштиришга сарфланган

Аммо Муҳаммад Даҳле айтишича, "Бу шундай вазиятки, бир этник гуруҳ ўз манфаати учун қонунлар ишлаб чиқаради, бошқа бир этник гуруҳ эса бу қонунлардан азият чекади".

Молиявий кўмак ортиб бориши билан Эладнинг таъсири доираси ҳам кенгайиб бораверган. АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман Исроил келгиндилари мавзеларининг кучли дастакловчиси ва у Довуд шаҳри очилиш маросимида қатнашган.

2016 йили АҚШ Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олиши ҳомийларидан бири Фридман бўлган.

Ва 2020 йили Президент Трамп ўзининг тинчлик режасини эълон қилганида бу режадаги Эладнинг кўп жойлари муҳофазага муҳтож тарихий ёки руҳоний жойлар деб аталган. Бу жойларнинг ҳаммаси босиб олинган ҳудудлардир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek