Мирзиёевнинг Қорабоққа бориши нимани англатади? Ўзбекистон O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев. Боку, 2023 йил 1 март.

Сурат манбаси, Telegram/Shavkat Mirziyoyev_press-service

Сурат тагсўзи, Президент Мирзиёевнинг 2023 йил мартида Озарбайжонга амалий ташрифи

Бокуда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи бошланди.

Президент матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Шуша ва Фузулий шаҳарларига ташрифлари режалаштирилган.

Алоқадор мавзулар:

Шуша Тоғли Қорабоғ юраги деб аталган шаҳар, у ерда кўплаб Озари тарихий обидалари, таниқли шоир, хонанда ва бошқа ижодкорларининг уй-музейлари, мақбаралари бўлган.

Бироқ 1990 йиллардаги Тоғли Қорабоғ урушидан кейин ҳам Шуша ва ҳам Фузулий арманилар назоратида қолди, тарихий бинолар вайрон этилган.

2020 йилдаги Арманистон-Озарбайжон урушида ғалаба қозонган Озарбайжон Шушани қайта тиклашни бошлади, мақбара ва тарихий ҳайкаллар қайта тикланди.

Президент Илҳом Алиев Шуша ва Фузулий шаҳарларини боғлайдиган халқаро автомобиль йўлини қуришга фармон берди.

Фузулий халқаро аэропорти қурилиши якунланди.

2021 йил ёзида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шушага борди, бу шаҳарда Туркия консуллиги бўлишини айтди.

Иккинчи Қорабоғ урушидаги ғалабаси ортидан Ўзбекистон ҳам Озарбайжонга қайта қуриш ишларида кўмак таклиф қилган, Президент Мирзиёев топшириғи билан Фузулий шаҳрида мактаб қуриш бошланган.

1 сентябрда очиладиган янги мактабнинг Ўзбекистондан Озарбайжон халқига совғаси бўлишини айтган Президент Мирзиёев.

1991 йил мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистон шу вақтгача ҳам Арманистон билан дипломатик муносабатларни йўлга қўймаган, бу халқаро эътироф этилган ҳудудий яхлитлик поймол этилишига марҳум президент Ислом Каримов кўрсатган муносабат деб кўрилади.

Қорабоғ тоғу тошларини Амир Темурнинг ўғли Шоҳруҳ ўз подшолигидаги севимли гўшаларидан деб билгани тарихий манбаларда қайд этилган.

Шоҳруҳ билан Қорабоғда кўришгани ҳақида ёзган немис саёҳатчиси Иоган Шилтбергер.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002