Газ қаерда? Унга ким эгалик қилади? Нега инқироз такрорланаверади? Энергетика вазири билан суҳбат O'zbekiston Yangiliklar

Вазирнинг айтишича, бу ҳолат учун кимнидир айблаш нотўғри.
Сурат тагсўзи, Вазирнинг айтишича, бу ҳолат учун кимнидир айблаш нотўғри.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бу қиш мавсумида ҳам Ўзбекистон яна энергия инқирози домида қолди. Аксар электр энергияси ҳам газ ёрдамида олинадиган мамлакатнинг ҳатто пойтахтида ҳам одамлар таъминотдаги узилишлардан шикоят қилишмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Қишлоқ ва туманларда эса газ балонлари ва кўмир тақчиллиги жанжалларга сабаб бўляпти.

Вазирлар маҳкамасининг ўз маҳсулотини экспорт қилмайдиган газ ёрдамида ишловчи корхоналарда вақтинча ишлаб чиқаришни тўхтатиш қарори ортидан жойларда норозиликлар келиб чиқди.

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаровнинг маълум қилишича, норозилик билдириб видео чиқарган Шўрсув саноат ҳудуди ишчиларининг баъзилари 5 суткадан 10 суткагача қамалган.

Вазир

Газ танқислиги сабаб метанда ҳаракатланувчи машиналарнинг газ қуйиш шохобчалари ташқарисидаги бир неча чақиримлик навбатлари бу шохобчаларни ёпиш билан ариди. Одамлар бунинг ортидан ўз бизнесини юритолмаётганлари, хусусан такси ҳайдовчилари киримсиз қолганларини айтишмоқда.

Хўш, газ қаерда? Ўзбекистон ўз газига ўзи эгалик қиладими? Омборларда қанча газ бор? Ва ниҳоят, бу инқироз ҳар йили давом этишига ким айбдор? Ибрат Сафо бу саволларни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга берди.

Аввалроқ кун.узга интервью берган вазир Ўзбекистонда мавжуд конлардаги захираларнинг фойдаланиб бўлинганлик даражаси 85 фоизни ташкил қилиши ҳақида гапирган.

"Бу дегани 15 фоиз қолган. Уни сиқув-компрессор станцияси, қандайдир қўшимча чоралар билан олиш керак. Авваллари биз 1,5 мингдан 3,5 минг метргача чуқурликда бурғилаш ишларини олиб борган бўлсак, ҳозир 6-7 минг метрга кетяпмиз. Чуқурлашди дегани бу қўшимча харажат, янги ва оғир жуда мураккаб технологиялар зарур дегани. Яъни сезиларли даражада инвестиция маблағини талаб қилади", деган Мирзамаҳмудов.

Муаммо нимада?

Айни дамда Би-би-си билан бўлган суҳбатда Энергетика вазири газ омборлари газга тўла экани, ва муаммо ҳаво совуганлиги сабабли газни жойларга етказиб беришда эканини билдирди.

Ҳавонинг фавқулодда совиб кетиши ҳам мавжуд тизимда носозликларни келтириб чиқарган.

Жаноб Мирзамаҳмудов айни лавозимга тайинланганига кўп бўлгани йўқ, аммо у мавжуд муаммоларни эътироф этиши ва ҳозирда уларни бартараф этишга ҳаракат қилинаётганини айтди.

Маҳаллий кузатувчилар Ўзбекистондаги энергетика соҳаси, хусусан ундаги шартномалар, ўртакаш структуралар ҳақида маълумотлар шаффоф эмаслигини айтишади. Ўз навбатида, уларга кўра, бу Ўзбекистон ўз газига ўзи хўжайин эмаслигини англатади.

Вазирнинг Би-би-сига билдиришича, Ўзбекистон газ соҳасида мустақил ва барча келишувларни ўзи тузади.

Суҳбатда қуёш энергиясидан фойдаланиш борасидаги аниқ режалар, Россия билан ҳамкорликда қурилиши режаланган атом электр-станцияси, Ўзбекнефтегаз компаниясида ўтган аудитлар ҳақида ҳам саволларга жавоб олинди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek