Ўзбекистон: 70 фоиз мактабда дарс 2 сменада ўтилади - Видео Yangiliklar, maktab

maktab

Сурат манбаси, Official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчиларга жой етмаслик муаммоси ечилиш ўрнига йилдан йилга оғирлашиб бораётгани айтилмоқда. Мутахассислар дунёдаги бу каби муаммоларни уч ўлчамли 3D принтерда мактаб қуриш орқали камайтирса бўлади, деб ишонади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг бир йил олдин берган маълумотларига кўра, республикадаги ўқувчиларга 1 миллионта ўрин етишмайди. Натижада 70 фоиз мактабларда дарслар 2 сменада ўтилади.

Бу ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва таълим сифатига таъсир қилаётгани айтилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Юртимизда ўқув мактаблар борган сари камлик қиляпти. Ўқувчилар, аҳлоли сони кўпайгани сари мактаблар камлик қилиб бюолалар икки сменадан ўқишяпти. БИтта синфда 35-40 тагача ўқиётганлар бор. Бу бола руҳиятига барибир таъсир қилади. Чарчоқ аломатлари сезилади", дейди Риштондан блогер Дима Қаюм.

Ўзбекистондаги мавжуд мактабларнинг 3 мингтаси таъмирга муҳтож. Собиқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов уларни таъмирлаш учун 37 триллион сўм ёки 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак деган.

Мактабларнинг етишмаслиги ва уларнинг таъмири учун катта маблағ кераклигини Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бир неча марта эътироф этган, бироқ Ўзбекистон иқтисодининг ночорлиги ушбу йўналишга керакли маблағни ажратишга йўл қўймайди.

"Ҳозирги мактабдаги таълим, китоблар, мактабларнинг ҳозирги шароити мени мутлоқо қониқтирмайди. Қани эди иқтисодиётимиз бардавом бўлганда ҳозир биринчи навбатда мактабга жуда катта маблағ ташлардим. Минг афсус, белимизни маҳкам боғлаб, иқтисодиётимизни мен айтган нарсаларни амалга оширсак, мактабларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур чиқади", деган Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг сентябр ойида.

Ўтказиб юборинг Facebook пост

Бу материалга кириш имконсиз

Кўпроқ кўринг FacebookБи-би-си ташқи сайтлар мазмуни учун масъул эмас.

Охири Facebook пост

Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг фақат таъмири учун ўнлаб триллион сўм пул сўраётган бўлса-да, давлат бюджетидан бу соҳага ажратилган маблағ ўтган йил билан солиштирганда кўпайиш ўрнига камайган.

Ўтган йилги бюджетдан мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарийб 2 триллион сўм ажратилган бўлса, 2022 йилги бу каби харажатлар учун камроқ, 1,5 триллион сўм ажратилди.

Риштонлик блогер Дима Қаюм мактаб етишмовчилиги каби муаммоларни мавжуд коллежларни мактабга айлантириш ва хусусий мактаблар қуришни рағбатлантириш эвазига ҳам ечишни таклиф қилади.

"Мактаб ва олийгоҳ ўртасидаги коллеж системасини йўқотиш керак, коллежлардан бўшаган барча биноларни мактабларга беришнинг тарафдориман. Шундагина муаммо иложи борича тезроқ ҳал бўлади, лекин барибир қуриш керак, ўқитувчиларга шароит яратиб бериш керак. Яна бир таклифим, тадбиркорларга ёки йирик бизнесменларга давлат шерикчилик асосидами ёки субсидия, кредитлар бериб, хусусий мактабларни очиш керак", дейди у.

Америкалик 22 ёшли Мэгги Грут эса муаммони 3D принтерлар орқали енгиллатиш мумкин, деб ўйлайди.

У асос солган нодавлат ва нотижорат ташкилоти Мадакасгарда уч ўлчамли қурилма - 3D принтер ёрдамида ўзларининг илк мактабини қурди.

Бу давлатда ҳар 5 нафар боланинг бири бошланғич мактабга бормайди.

Принтер ўрнатиб бўлингач мактабнинг ярим девори бир куннинг ичида кўтарилди.

Бир ҳафта қуритилгандан сўнг, устки қисми ёпилди.

maktab

Мутахассислар 3D принтернинг афзаллиги бинони тез, сифатли ва кам қурилиш материаллари ишлатиш орқали қуришда эканлигини айтади.

14 Trees 3D принт ширкати бундан олдин Малавида шу каби мактаб қурган.

"Принт қилиш бошлангач, бу деворларни кўтариш жуда ҳам тез амалга ошади. Келажакда бу технология тез қуришда ҳамда камроқ материал ишлатишда қўл келади", дейди ширкат раҳбари Франсуа Перрот.

Принтерни олиб келишдаги айрим кутилмаган муаммолар сабаб ушбу мактаб қурилишига 300 минг доллар сарфланди. Аммо кейингиларини қуришга камроқ маблағ кетиши айтилмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek