Ўзбекистон: Тошкентда Британия нуфузли университети - LSE дастурида ўқиш имконияти яқинми? (видео), O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

Uchrashuv

Сурат манбаси, courtesy

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Британияда Оксфорд ва Кембриж университетлари билан бир даражада турувчи London School of Economics билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Университет 2021 йилнинг сентябрь ойида Лондон университети таълим дастур асосида Тошкентда таълим беришни мақсад қилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети талаблари ўта қатъий бўлган Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаси сертификатини ололадими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Буюк Британиянинг Hult халқаро бизнес мактаби доценти, London School of Economics ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хорижий маслаҳатчи ва эксперт лавозимида фаолият кўрсатаётган Ҳамид Иргашев - бу амалга ошиши учун бир қадам ташланганини айтади.

Ҳамид Иргашев: Бу меморандумнинг тузилиши ўқув йўналишида катта аҳамиятга эга. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва London School of Economics, яъни Лондон иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик мақсадида тузилган бу меморандум келажакда Лондон университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида дастур ишлаб чиқишга режалаштирилган. Бакалаврлар йўналишларида қўшма дастур очилади.

Би-би-си: Лондон иқтисодиёт университетининг нуфузи ҳақида маълумот берсангиз. Нима учун айнан мана шу университет танланди?

Ҳамид Иргашев: Лондон иқтисодиёт университети Times higher Education халқаро рейтингида 27-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, QS ranking рейтингида ижтимоий фанлар ва менежмент бўйича дунёда иккинчи ўрин ва бизга хос бўлган ҳисобчилик ва молия йўналишида дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Diplomlar

Сурат манбаси, videograb

Би-би-си: Бу университет билан ҳамкорлик йўлга қўйилганидан кейин таълим тизими қандай бўлади. Яъни LSEнинг дипломи бериладими ёки бу университет ҳам таркибига кирувчи Лондон университетининг дипломи бериладими?

Буюк Британиянинг Hult халқаро бизнес мактаби доценти, London School of Economics ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хорижий маслаҳатчи ва эксперт лавозимида фаолият кўрсатаётган Ҳамид Иргашев
Сурат тагсўзи, Буюк Британиянинг Hult халқаро бизнес мактаби доценти, London School of Economics ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хорижий маслаҳатчи ва эксперт лавозимида фаолият кўрсатаётган Ҳамид Иргашев

Ҳамид Иргашев: Бу қўшма дастур бўйича талабалар иккита дипломга эга бўлишади.

Биринчидан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети дипломини қўлга киритишади. Иккинчидан Лондон университети, яъни Uiniversity of London дипломини ҳам қўлга киритишади. Бутун ўқитиш жараёни тўлиқ инглиз тилида бўлиб, ҳар бир фан, ҳар бир материал, ҳар бир имтиҳон Лондон иқтисодиёт университети (LSE) томонидан тайёрланади. Бу дегани, бу ўқиш жараёнида шаффофлик ва сифатни талабаларга етказиб берган бўламиз. Лондон университети жуда нуфузли университет бўлиб, федерация сифатида ичида энг йирик 17 та Англия университетини қамраб олган. Шу 17 та университетнинг ичида Лондон иқтисодиёт университети (LSE) ҳам бор. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Лондон иқтисодиёт университети дунёнинг барча университетларида ўзининг қўшма дастури йўқ. Лондон университети федерацияси аъзоси бўлганлиги учун ўзининг ташқи дастурларини шу орқали амалга оширади.

Бу дастурни амалга ошира олсак, бу талабаларга Лондон иқтисодиёт университетида бериладиган таълим сифатини Ўзбекистонда биринчи марта олиб кирган бўламиз. Яна бизнинг талабалар нафақат инглиз тилида ўқишади, балки ўрганган билими жаҳон рейтингига жавоб берадиган даражада бўлади. Бу талабалар, биринчидан, жуда сифатли билимга эга бўлишади. Иккинчидан, 4 йиллик ўқув жараёни давомида ёз таътилларида Лондон иқтисодиёт университетига келиб, Лондон профессорлари томонидан курсларни ўқишга имкон яратилади. Учинчидан, Лондон университети дипломини йўлга киритиб, келажакда бозорга билим жиҳатидан тайёр бўлишади.

Uchrashuv

Сурат манбаси, courtesy

Би-би-си: 2021 йил ўқув йилидан бошлаб қўшма дастур ишга тушиши режаланяпти экан. Ҳозир жараён қандай кетяпти. Меморандум имзоланганлиги дастурнинг ишга осон тушишини англатадими?

Ҳамид Иргашев: Ҳамкорлик меморандуми тузилгани жуда яхши. Лекин олдимизда ҳали машаққатли иш турибди. Бу 3 босқичдан иборат. Лондон иқтисодиёт университети ўқув марказини очишдан олдин университетни синчиклаб текшириши керак. Ҳақиқатдан бу жуда кучли университетми, уларда ҳақиқатдан ҳам кучли билимга эга бўлган профессорлар ишлашадими, биз билан бир қаторда ҳамкор бўлиши мумкинми, деган саволларга жавоб берилиши керак. Лондон иқтисодиёт университети раҳбарияти бутун берилган ҳужжатларни текшириб чиқади, иккинчи босқичда Лондон университети раҳбарияти ҳамма берилган ҳужжатларни текшириб чиқиб, улар ҳам шу хулосага келиши керак.

Учинчи босқичда Лондон университети таркибидаги 17 та йирик университет раҳбарлари шу дастурни маъқуллаши керак. Фақатгина шунда қўшма дастур очилиши мумкин.

Бу босқичлардан ўтиш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти томонидан тўлиқ кўмак бериляпти. Яъни университет ректоримиз Қўнғиротбой Шарипов ва проректоримиз Мансур Эшовлар томонидан бутун ишчи гуруҳи тузилган. У ишчи гуруҳда 20дан ортиқ энг салоҳиятли ва билимли одамлар фаолият кўрсатяпти.

Uchrashuv

Сурат манбаси, courtesy

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek