Ўзбекистон, халқаро кузатувчилар: Сўнгги йиллардаги ислоҳотларга қарамасдан президент сайловида ҳақиқий рақобат бўлмади (видео) O'zbekiston saylov yangiliklar

Президент сайлови
Ўқилиш вақти: 2 дақ
Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига кўра, Ўзбекистон президент сайлови ҳақиқий рақобатсиз, номзодлар орасида мазмунли мулоқотсиз ва фикрлар турфахиллиги бўлмаган бир фазода ўтган.

Ташкилот бу танқидини сўнгги йилларда мамлакатда кечган ислоҳотларни эътироф этган ҳолда изҳор қилмоқда.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва Инсон ҳуқуқлари идораси, парламент ассамблеяси ва Евпопа парламенти қонунчиликдаги сўнгги йилларда ўтказилган ислоҳотларни эътироф этган, бу ўзгаришларнинг аксарияти улар берган маслаҳатларга мос ўтганини айтган.

Шунга қарамай, халқаро кузатувчиларга кўра, сайлов борасидаги қонунчилик ҳамон қатор қусурларга эга ва демократик сайловлар бўйича халқаро меъёрларга мос эмас.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

ЕХҲТ ташкилотининг вакили Рейнҳолд Лопаткага кўра, "...энг оддий ҳақ-ҳуқуқларни тўла ҳурмат қилиш ва сиёсий кучлар ўртасида ҳақиқий рақобат етишмади, буларнинг бари халқнинг демократик орзуларини амалга ошириш учун зарур бўлади".

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сўнгги йилларда кечган ва ҳозир ҳам давом этаётган ислоҳотлар умидбахшдир, деб айтган Европа пароламенти вакиллари раҳбари Ҳейди Ҳаутал. "Аммо мухолифат партияларига йўл берилмагани, ҳақиқий рақобат бўлмагани ва сайлов куни кўп сонли хатолар демократик ислоҳотлар жараёнига жиддий тўсиқ бўлиб қолаверади".

"Мен ва ҳамкасбларим мамлакат бўйлаб сайлов участкаларида илиқ қарши олинганимиздан мамнунмиз. Сайловнинг ўзи ҳам жисмоний ёки тил билиш имкониятларига қарамасдан имконли этилгани таҳсинга лойиқ. Аммо биз кўпинча эски одатлар сақланиб қолганига, айниқса, овозларни санашда қусурларга гувоҳ бўлдик", деб айтган ЕХҲТ парламент вакиллари раҳбари Даниела Де Риддир.

"Мен қонунчиликда кечаётган олий даражали ислоҳотлар давом этиши ва бу жамиятнинг барча қатламларини қамраб олиши, сиёсий демократик маданиятни мустаҳкамлаши, ниҳоятида бу каби салбий амалларга барҳам беришига умид қиламан".

ЕХҲТ баёнотига кўра, жорий президент номзоди бошқа номзодларга соя солиб турган.

Бунга қўшимча, аксарият оммавий ахборот нашрлари жорий президентнинг тарғиботига қолган тўрт номзодни қўшиб ҳисобланганда ҳам кўпроқ эътибор берган.

Гарчанд, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва ижтимоий масалаларда нашрлар кўпроқ танқидий чиқишларга ўрин беришса ҳам, кузатувчиларга кўра, юқори лавозимли мулозимлар ва номзодлар деярли мутлақо танқид қилинмаган.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари идораси вакиллари раҳбари Иоган Мўрфига кўра, "сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришларга қарамасдан, оммавий ахборот воситалари ва интернетда фуқароларнинг очиқ ва озод фикр билдиришлари ҳамон назорат қилинмоқда".

Би-би-си: Якшанба кунгиси мисолида Ўзбекистондаги бир сайловни иккинчи бор ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) тўлақонли миссияси кузатган.

Ҳар икки галги ташриф ҳам Шавкат Мирзиёев бошқаруви даврига тўғри келган.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси дунё ва минтақа тажрибасида сайловларни кузатувчи энг муҳим ташкилотлардан бири саналади.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раисининг маълум қилишича, якшанба кунги президент сайлови чоғида "қўпол қонунбузарлик"лар кузатилмаган.

"Сайловда номзодлар ўртасида халқаро андазаларга мос ҳақиқий рақобат бўлган".

Президент сайлови

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek