|
'Тошкентдаги уч беморда 'чўчқа' гриппи аломати' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилоти доирасида Ўзбекистонда "чўчқа гриппи"га қарши кураш мақсадида ташкил этилган комиссия раҳбари Боқижон Маткаримовнинг Би-би-сига айтишича, Тошкентдаги Республика Тез тиббий ёрдам марказига уч киши ётқизилган. Тошкентдаги собиқ 16-шифохона сифатида кўпчилик танийдиган ушбу муассасага беморлар 21 ноябр куни ётқизилганлар. Боқижон Маткаримовнинг айтишича, улар "Тошкент шаҳрида ўқиётган талабалар бўлса керак". Мустақил Uznews.net ахборот хизматининг Ўзбекистондаги манбаларига таяниб хабар қилишича, Республика Тез тиббий ёрдам марказида етти инсон "чўчқа гриппи"дан вафот этган. Uznews.net ахборот хизмати 16-шифохонада карантин эълон қилингани, фақат юзини дока ниқоби билан тўсган беморларнинг яқинларигагина шифхонага киришга рухсат берилаётгани ҳақида хабар қилган. Би-би-си билан суҳбатда Боқижон Маткаримов етти инсон "чўчқа гриппи" туфайли оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни рад этди. Унга кўра, бу каби гап-сўзларнинг ҳаммаси асоссиз ва "чўчқа гриппи" тахмини билан шифохонага ётқизилган уч бемордан олинган намуналар ҳозирча гумонларни тасдиқламаган, лекин текширувлар давом этмоқда. Ўзбекистон расмийларига кўра, мамлакатда H1N1 гриппи тарқалиши олдини олиш учун барча зарурий чоралар кўрилган. Хасталикка қарши эмлаш амаллари бажарилган, гриппнинг ушбу тури пандемия кўринишини оладиган бўлса, беморлар учун бир неча минг ўрин тайёрланган, Ўзбекистонда етарли дори-дармон ғамланган. Бу йил Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари қўмитаси дунёдаги "чўчқа гриппи" билан боғлиқ хавотирлар сабаб бу йилги Умра зиёратини бекор қилди. Ўзбекистон ҳукумати Ҳаж зиёратини бекор қилмаган эса-да, Саудия Арабистонидан мамлакатга чўчқа гриппининг кириб келишини олдини олиш ва ҳожилар соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида махсус ҳукумат комиссиясини ташкил этган. Ушбу комиссия зиёратчиларнинг Н1N1вирусидан ҳимоя қилиш учун чора-тадбирларни ишлаб чиққан. Ҳаж сафарига чиқишдан олдин зиёратчиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилган. Бундан ташқари улар чўчқа гриппига қарши эмланганлар. Шу кеча-кундузда пойтахти Тошкентда мактаблар, бошқа ўқув юртларида "чўчқа гриппи" ҳақидаги овозалар тарқалган, жамоат транспорти ходимлари, бошқа масъул идоралар ишчиларини доимо ҳимоя ниқобида кўриш мумкин. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистонлик мусулмонлар ҳаж зиёратини бошлашди20 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa "Ўзбек-қозоқ чегараси тумов туфайли ёпилган"17 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa Чўчқа тумови: жаҳон ва Ўзбекистондаги вазият05 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa Дунёда 'чўчқа гриппи' тарқалиши борасида янги хавотир 03 Ноябр, 2009 | Bosh Sahifa Москвада чўчқа гриппини 600 га яқин киши юқтирди30 Октябр, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||