|
'Чўчқа гриппи' туфайли бу йилги Ҳаж зиёрати борасида хавотир | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Миср расмийларига кўра, 28 ёшли аёл Саудия Арабистонидан қайтганидан сўнг "чўчқа гриппи"дан оламдан ўтган. Яқин Шарқ масалалари бўйича Би-би-си таҳлилчиси Магди Абдулҳодининг ёзишича, бу ҳолат шу йил кечроқ Саудия Арабистонига Ҳаж сафари мобайнида хасталикнинг кескин кўпайиб кетиши борасидаги хавотирларни уйғотиши мумкин. Миср соғликни сақлаш расмийларига кўра, 28 ёшли аёл 18 июл куни вафот этган. У бир неча кун илгари Саудия Арабистонидан Умра сафаридан қайтган. Расмийларга кўра, аёл аввалдан бошқа бир сурункали хасталикка ҳам чалинган бўлган. Соғликни сақлаш вазирлигининг юқори лавозимли расмийсига кўра, Мисрда ҳозирга қадар 130 инсоннинг "чўчқа гриппи"га чалингани тасдиқланган ва уларнинг ҳаммалари устидан шифокорлар назорати ўрнатилган. "Минтақада "чўчқа гриппи"дан биринчи қурбон берилиши бу йилги Ҳаж зиёрати кечиктирилиши керакми ёки йўқлиги борасидаги баҳсларни қизитиб юбориши мумкин", деб ёзади Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича таҳлилчиси. Аммо Би-би-си билан суҳбатда Миср Соғликни сақлаш вазири ўринбосари доктор Амро Қандил ҳаддан ташқари хавотирга тушишга асос йўқ, деб айтди. "Биз Ҳаж зиёрати борасида уч ҳафта аввал маслаҳатлар рўйхатини эълон қилдик: сурункали хасталикларга чалинганлар, қариялар, ёш болалар ва ҳомиладор аёллар ёки нафас йўли ва юрак хасталикларидан азият чекувчилар бу йил Ҳаж зиёратига бормасликлари маслаҳат берилди. Худди шу маслаҳатни Саудия Арабистони расмийлари Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти тавсияси билан ҳам бермоқдалар", деди доктор Амро Қандил. Яқин Шарқ минтақасида "чўчқа гриппи" туфайли ваҳима бошланиб кетган, деб ёзади Би-би-си мухбири. "Чўчқа гриппи" вируси инсондан инсонга ўтаётганлиги ҳақидаги шифокорлар маълумотларига қарамай, Мисрда биринчи бўлиб мамлакатдаги ҳамма чўчқаларни қириб ташлашга қарор қилинди. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Чўчқа тумови Ҳаж зиёратига ҳам хавф солмоқда16 Май, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||