|
Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти: 'вирус номи 'А гриппи' ё H1N1' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мухбирларнинг ёзишларича, афтидан бундай қарор қабул қилинишига бутун дунё бўйлаб чўчқачилик фермалари ва чўчқа гўшти тайёрлаш саноатининг катта зарар кўраётгани сабаб бўлган. Тиббиёт экспертларининг айтишларича, чўчқахоналар зарар кўраётганига асоссиз ё исботланмаган хавотирлар туртки берган. Бу хавотир вирус чўчқадан юқади, деган хавотирдир. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 30 апрелдан бошлаб, вирус ҳақида гап кетганда уни "А гриппи" ё "H1N1" деб аташи ҳақида эълон қилган. Шу куни бутун дунё бўйлаб ҳалокатли вирусдан сақланиш огоҳлантируви ёки унинг таҳдиди даражаси 4-дан 5-даражага кўтарилди. Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотидан билдиришларича, таҳдид даражасининг бешинчи босқичга чиқарилгани ҳукуматларга янги вирус пандемиясининг муқаррар эканини хабар қилади, аммо бу билан уни бартараф қилиш мумкин эмаслигини англатмайди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти қароргоҳи жойлашган Женевадан Би-би-си мухбири Иможен Фоулкснинг ёзишича, янги гриппда чўчқа тумови унсурлари мавжуд, бироқ Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти айтишича, бу вируснинг айнан чўчқадан ёки чўчқа гўштидан юққани исботи йўқ. Нима бўлганда ҳам айрим мамлакатлар чўчқа гўшти импортига тақиқ жорий этдилар. Ҳатто Мисрда чўчқаларни қириш бошланди, дея ёзади мухбиримиз. Ушбу чораларни "мутлақо зарур бўлмаган" деб атайдиган тиббиёт экспертлари, уларни ҳатто "иқтисодий зиёнли", дея баҳолаганлар. Бундайин асоссиз хавотирларни камайтиришга қарор қилган Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти янги вирус номини "А гриппи, H1N1"("Influenza A, H1N1") деб ўзгартирди. Би-би-си мухбири ёзишича, вирус қандай аталишидан қатъи назар, уни юқтириш ҳолатлари бир кун илгари 148 та бўлган бўлса, бугун бу рақам 236 га етган. Ушбу вирус биринчи марта аниқланган Мексикада янги ҳолатлар кутилмаган бўлмаган, боиси ҳали яна кўплаб лаборатория текширувлари натижалари кутилмоқда. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, вазият анча барқарор, шунинг учун таҳдиддан огоҳлантириш даражасини 6 га кўтариш зарурати йўқ. 6-даража вирус юқишининг оммавий тарқалгани ёки пандемия бошланганини англатади. Аммо бунга қарамасдан, жаҳондаги қашшоқ мамлакатларни гриппга қарши дори-дармонлар билан таъминлашга киришилган. Дунёдаги бой мамлакатлар кенг тарқаладиган юқумли хасталиклар таҳдиди пайти уларни бартараф этиш учун нақадар чоралар кўриши ва камбағал мамлакатларнинг қанчалик мушкулликларга дуч келишини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яхши тушунади, дейди мухбиримиз. Оддий бўлмаган пневмония ёки Sars, ё бўлмаса "Қуш тумови" пайти Нью-Йорк ёхуд Лондон шаҳарлари керакли тиббиёт воситаларини етарлича ғамлагани аён бўлган бир пайтда Африкадаги қочқинлар жамлоқларида ҳеч нарса бўлмаган, деб ёзади Би-би-си мухбири. | ИЧКИ САҲИФАЛАР АҚШда чўчқа тумовидан биринчи ўлим ҳолати29 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa WHO: Чўчқа тумови тарқалишини тўхтатиш имконсиз28 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa Чўчқа тумови Оврўпога етиб келди27 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa Дунё бўйлаб чўчқа тумовига қарши чоралар кўрилмоқда26 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa 'Янгича тумов бошга битган бало бўлиши мумкин'25 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||