|
Чўчқа тумови Оврўпога етиб келди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда чўчқа тумовининг биринчи ҳолати тасдиқланганлигини маълум қилди. Бу Оврўпода касаллик аниқланишининг дастлабки ҳолатидир. Чўчқа тумовига чалингани аниқланган шахс Испания жануби-шарқидаги Албасете вилоятидан бўлган 23 ёшли эркакдир. У ўтган ҳафта чоршанба куни Мексикадан юқори ҳарорат билан қайтган. Шанба куни эса касалхонага мурожаат қилган вақтдан бери карантин ҳолатида ушлаб турилганди. Испаниядаги биринчи чўчқа тумови ҳолатини тасдиқлар экан мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Тринидад Жиминез чўчқа тумовига чалинган шахсга Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ муолажа қилинаётгани ва унинг аҳволи оғир эмаслигини билдирди. Испанияда бундан ташқари касалликни юқтирганлиги гумон қилинган яна 20 киши текширувдан ўтказилмоқда. Оврўпо Иттифоқи соғлиқни сақлаш вазирлари шошилинч мажлис ўтказиб, ҳозирга қадар 100 дан ортиқ инсон ўлимига сабаб бўлган чўчқа тумови тарқашининг олдини олиш чораларини муҳокама қилдилар. Чўчқа тумови ҳолатлари шунингдек АҚШ ва Канадада тасдиқланган. Исроил, Британия ва Янги Зелландияда гумон остидаги шахслар текширилмоқда.
Таиланд ва Россия Мексикадан гўшт импортига таъқиқ киритдилар. Малайзияда ҳатто АҚШдан учиб келаётганлар текширувдан ўтказилиб, мамлакатга киритилмоқда. Таиланд расмийлари ҳам аэрпортларда йўловчиларни текширувчи маҳсус ускуналар ўрнатилмоқда. Хитой рузномаларининг биринчи саҳифалари чўчқа тумови ҳақидаги огоҳлантирувчи маълумотларга тўла. Мексика ва АҚШдан улкан миқдорда гўшт импорт қилувчи Хитой ҳозирда бу савдони тўхтатди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги чўчқа тумовига қарши зарур чора тадбирларни кўра бошлаган. Вазирликка кўра, эндиликда мамлакатга кираётган ҳар бир шахс тиббий назоратдан ўтказилади. Ҳар эҳтимолга қарши мамлакат ичида ушбу юқумли касалликнинг олдини олувчи дори дармонлар заҳираси ҳам кўпайтирилади. Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Алмагул Агенованинг айтишича, мамлакат чегараларидан ўтиш нуқталарида, яъни халқаро аэропорт, темир ва автомобил йўлларида санитар карантин назорати кучайтирилди ва чет элдан келаётган фуқаролар энди текширилиб киритилади. Вазирлик мулозимига кўра, асосий куч аэропортларга қаратилади ва ўша ерларга махсус ускуналар ўрнатилмоқда. Остона, Алмати, Атирау, Ақтўбе халқаро аэропортларида беморга яқинлашмасдан аниқлаш учун махсус ҳарорат ўлчагич ускуналар қўйилмоқда. Алматидаги Би-би-си мухбирига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида ҳали бу чора- тадбирлар амалга кирмаган. Чегара кучлари қўмондони ўринбосари Бўлат Байгараев Би-би-си билан суҳбатда санитар назорати кучайтирилмаганини айтди. Расмийлар Қозоғистонда чўчқа тумови шу вақтгача қайд этилмаганини билдиришди. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари расмийлари ҳозирча бу борада бирон маълумот беришмади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Дунё бўйлаб чўчқа тумовига қарши чоралар кўрилмоқда26 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa 'Янгича тумов бошга битган бало бўлиши мумкин'25 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||