Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Апрел, 2009 - Published 15:09 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Янгича тумов бошга битган бало бўлиши мумкин'
Масъуллар янги офатга қарши қўлларидан келганча кураш олиб бораётганликларини айтишмоқда
Масъуллар янги офатга қарши қўлларидан келганча кураш олиб бораётганликларини айтишмоқда
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Мексикада аниқланган янги турдаги ҳалокатли чўчқа тумови жиддий экани ва кенг кўламли эпидемия тусини олиш хавфи борлиги билан огоҳлантирган.

Халқаро ташкилот раҳбари Маргарет Чен хонимлари дунё ҳукуматлари ушбу хасталик хавфидан ҳушёр туришлари лозимлигини билдирган. У Вашингтонга сафарини тўхтатиб, Женевага қайтиб келган.

Чен хоним мазкур тумовга қарши кўрилажак зарурий чора-тадбирларни тиббиёт экспертлари билан муҳокама қилмоқда. Ташкилот тавсияларининг сал кечроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Айрим хабарларга кўра, мазкур хасталик аллақачон 60 га яқин кишининг умрига зомин бўлган. Яна минг нафари ушбу касалликка чалинган.

Маҳаллий мутахассисларга кўра, касалликка асосан 25 ва 45 ёшлар атрофидаги эркаклар чалинишмоқда ҳамда бунинг сабабини била олмай ҳалаклар.

Уларнинг айтишларича, ҳозир ёш болалар ва кексаларнинг аҳволлари хусусида ҳам бош қотиришмоқда.

Мексика Президенти Фелипе Кальдерон янги хасталикни жиловлаш учун қўлларидан келган барча ишни қилаётганликларини айтган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги миллион дозада ушбу хасталикка қарши мўлжалланган дори-дармонлар билан таъминланган.

Улкан шаҳар ҳувиллаб қолган

Мексикада бўлган мухбиримизнинг хабар беришича, дунёнинг аҳоли энг зич яшайдиган ва энг гавжум шаҳри бўлмиш пойтахт Мехико янги турдаги тумов хасталиги сабаб ҳувиллаб қолган.

Унга кўра, фуқаролар ҳукуматнинг огоҳлантиришларига қулоқ тутиб, уйда тинчгина ўтириш, бошқа одамлар билан мулоқот қилмасликни афзал билишмоқда.

Мактаб, олий ўқув юртлари вақтинчалик ёпиб қўйилган, оммавий тадбирлар, театр намойишлари,..бекор қилинган.

Маҳаллий мутахассислар хасталикнинг ёйилиш кўламини назорат этиш ва унга чалинган кишилар сонини аниқ билиш ҳаракатида эканликларини айтишмоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy