Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 28 Апрел, 2009 - Published 12:33 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
WHO: Чўчқа тумови тарқалишини тўхтатиш имконсиз
Тобора кўп мамлакатларда чўчқа тумови вирусини юқтириш ҳолари аниқланмоқда
Тобора кўп мамлакатларда чўчқа тумови вирусини юқтириш ҳолари аниқланмоқда
Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти чўчқа тумови тарқалишини бир мамлакат ҳудудида тўхтатиб бўлмаслигини айтган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва Деҳқончилик ташкилоти эса 150 дан зиёд инсон умрига зомин бўлган вирус Мексикадаги чўчқахоналардан тарқалганлиги ҳақидаги хабарларни текширишга қарор қилган.

Чўчқа тумовини юқтиришнинг янги ҳолатлари жаҳоннинг тобора кўпроқ мамлакатларида аниқланмоқда.

Шу пайтгача Мексика, АҚШ, Канада, Испания ва Британияда ҳалокатли вирус инсонларга юққани хабар қилинган, 28 апрел куни Янги Зеландия ва Исроилда янги ҳолатлар аниқланган.

Оврўпо Иттифоқининг Соғликни сақлаш комиссари Андролла Василоунинг билдиришича, сешанба куни Дания, Швеция, Юнонистон, Чехия, Олмония, Италия ва Ирландияда беморлар устидан назорат бошланган.

Бразилия, Гватемала, Перу, Австралия ва Жанубий Кореяда бир ёки бир неча шахсларнинг аҳволи ўрганилаяпти.

Осиё, Лотин Америкаси ва Оврўпо қитъаларидаги қатор мамлакатлар ўзларининг аэропортларида йўловчиларни текширишни бошлаганлар, Олмониядаги йирик сайёҳлик ширкати Мексикага саёҳатларни бекор қилган.

27 апрелдан бошлаб Қозоғистон расмийлари мамлакат чегараларидан ўтиш нуқталарида, яъни халқаро аэропорт, темир ва автомобил йўлларида санитар карантин назоратини кучайтириганлар, хориждан бораётган фуқаролар текширишга киришилган.

Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги чўчқа тумовига қарши шошилинч чоралар кўришга буйруқ бергани ҳақида 28 апрелда хабар қилинди.

Ахборот агентликларининг вазирлик матбуот хизматига иқтибосан хабар қилишларича, мамлакатдаги барча санитария ва эпидемиология хизматларига зарур чораларни кўришга буйруқ берилган.

Мексикада чўчқа тумовидан 152 киши нобуд бўлган, жами 1600 дан ортиқ инсонда вирус аломатлари топилиб, уларнинг аҳволи кузатиб турилипти.

Вирусга чалиниш Мексикадан бошқа мамлакатда ҳалокатли якунланмаган.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти чўчқа тумови хатарини тўртинчи даражага кўтарганини эълон қилди, тўла эпидемия таҳдиди огоҳлантиришни олтинчи даражага чиқаришни талаб этади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy