|
АҚШда чўчқа тумовидан биринчи ўлим ҳолати | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
У Мексикадан ташқаридаги ҳалокатли вируснинг биринчи қурбони бўлган. Мексиканинг ўзида чўчқа тумови 159 инсоннинг умрига зомин бўлган бўлиши мумкин деб кўрилмоқда. Ҳали 2 ёшга тўлмаган қизалоқнинг асли мексикалик экани хабар қилинган. Расмийларга кўра, гўдак яқинда Хьюстондаги қариндошлариникида бўлиб қайтган, Хьюстонда чўчқа вируси аниқланган. АҚШ Соғликни сақлаш мулозимлари хабар қилишларича, қизалоқ мамлакатда аниқланган 91 вирусни юқтириш ҳолатидан бири бўлган. Президент Барак Обама агар зарур бўлса, мактабларни ёпишни маслаҳат берган. Халқаро Соғликни сақлаш ташкилотига кўра, ҳалокатли вируснинг инсондан инсонга юқиши касалликка чалиниш камаяётганининг аломати кўринмаётганидан далолатдир. Ташкилот сафарларни бекор қилиш чорасини самара беришига шубҳа билдирган. Франция Люксембургда ўтказилиши мўлжалланган Оврўпо Иттифоқига аъзо 27 мамлакатнинг соғликни сақлаш вазирлари йиғилишида Мексикага барча парвозларни бекор қилишни сўрамоқчи. Оврўпо мамлакатларида янги хасталикни юқтириш ҳолатлари аниқланган. Олмонияда икки аёл ва бир эркак, Британияда олдинги икки ҳолатга яна уч киши, шу жумладан, 12 яшар қизалоқ, Австрияда бир аёл, Испанияда яна 6 кишининг чўчқа тумовини юқтиргани аниқланган. Бу инсонларнинг ҳаммаси яқинда Мексикадан қайтганлар. Испанияда жами вирусни юқтирганлар сони 10 га етган, улар орасида бир киши Мексикага бормаган. Миср расмийлари чўчқа тумовини бартараф этиш чораси сифатида мамлакатдаги барча чўчқаларни қиришни буюрганлар. Соғликни сақлаш вазирлиги Мисрдаги 300 минг чўчқани қириш зудлик билан бошланишини билдирди. Вазирликка кўра, Мисрда тумовни юқтириш ҳоллари қайд этилмаган, аммо қўшни Исроилда бир неча киши чўчқа тумови билан оғригани тасдиқланган. Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотига кўра, тумов қандай юқиши борасида маълумот ҳали ҳам кам. | ИЧКИ САҲИФАЛАР WHO: Чўчқа тумови тарқалишини тўхтатиш имконсиз28 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa Чўчқа тумови Оврўпога етиб келди27 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa Дунё бўйлаб чўчқа тумовига қарши чоралар кўрилмоқда26 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa 'Янгича тумов бошга битган бало бўлиши мумкин'25 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||