Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 20 Июл, 2009 - Published 17:47 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Бугун "чўчқа тумови" ҳақида нималарни биламиз?
"Чўчқа тумови"дан сақланиш маслаҳатлари
"Чўчқа тумови" бўйича тадқиқотлар ниҳоясига етмаган
Яқинда Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти эндиликда "чўчқа тумови" тарқалишининг олдини олишнинг иложи йўқлигини маълум қилди.

Ҳозирда "чўчқа тумови"нинг 145 мамлакатда тарқаганлиги айтилган.

Хасталикка чалиниб оламдан ўтганлар сони 880 га яқин.

Британия Оврўпо мамлакатлари орасида "чўчқа тумови"ни юқтирганлар сони жиҳатидан биринчи ўринда.

Бу касалликдан оламдан ўтиш хавфи не қадар?

Британия Тиббий ассоциациясидан доктор Вивьен Натансон:

- "Чўчқа тумови" нақадар ҳалокатли касаллик экани борасида турли хил тадқиқотлар олиб борилди, аммо аниқ хулосага келишга ҳали ҳам эрта. Башорат қилинишича, касаллик энг кенг тарқалган ҳолда ҳар 200 одамдан бири вафот этиши мумкин. Аммо кўп одамлар бу ҳаққоний башорат эмас деб билишади. Чунки аслида "чўчқа тумови"ни юқтирган одамлар сони "чўчқа тумови" ташхиси қўйилган одамлардан анча юқори бўлиши мумкин, яъни бу одамлар мустақил ҳолда тузалиб кетаётган бўлишлари мумкин. Агар шу ҳисобга олинса, балки ҳар икки минг одамдан бири ўлар. Бироқ "чўчқа тумови" ҳар йили тарқаладиган оддий гриппдан ёмонроқ эмас, у балки оддий гриппдан анча юмшоқроқдир ҳам, аммо ҳозирча буни аниқ тасдиқлашга эрта.

Савол: "Чўчқа тумови"ни юқтириб оламдан ўтаётган одамларнинг аксари тумовни юқтиришдан аввал бошқа хасталиклардан жабр чекиб келганлари айтилади. Бу қандай хасталиклар? Қандай хасталикдан жабр чекаётган одамлар "чўчқа тумови"ни юқтириб вафот этиши мумкин?

Вивьен Натансон: Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти бир қатор кўрсатмаларни чоп этди. Бу каби хасталиклар қаторига иммун тизими кучсиз бўлган одамлар, масалан яқиндагина саратонга чалиниб муолажадан ўтган одамлар, сурункали буйрак касаллигидан оғриб келаётган одамлар ва ҳоказолар киради. Бу хасталар шундоқ ҳам ҳар қандай вирус юқиши хавфи остида бўлишади. Сурункали ўпка касалликлари, хусусан астма, бронхит ва шунингдек, қанд диабети ва юрак касалликлари билан оғриган одамлар ҳам хавф остида ҳисобланадилар. Ҳомиланинг охирги ойларида бўлган аёллар ҳам "чўчқа тумови" юқтирса аҳволи оғирлашиши мумкин. Аммо ҳомиладорларнинг аҳволи оғирлашмаслиги учун қандай муолажа иш бериши борасида тадқиқотлар яхши натижа берган. "Чўчқа тумови" атрофидаги тадқиқот ва муолажа ҳали ҳам тараққиёт даражасида. Юқорида мен айтган касалликлар "чўчқа тумови"ни янада ёмонлаштириши мумкин, деймиз, аммо балки бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.

Савол: "Чўчқа тумови" пандемияси борасидаги башоратлар жуда хилма-хил ва баъзи ҳолларда бир-бирига қарама-қарши кўринади. Сизнингча, вазият қандай бўлади келгуси бир неча ой ичида?

Вивьен Натансон: Бу қизиқ савол. Масалан мактаблар таътил туфайли ёпилар экан, "чўчқа тумови"ни юқтириш ҳоллари камайишини кутаяпмиз. Чунки ёш болалар осонликча бир-бирига вирусларни юқтиришади, улар орасида акса уриш ва йўталиш орқали вирус юқиши жуда осон. Шундай экан, таътил ортидан кузда болалар мактабга қайтиши билан "чўчқа тумови" ҳоллари яна ошади. Бироқ унгача тумовга қарши вакцинага эга бўламиз, деб умид қиламан. "Чўчқа тумови" жуда жиддийлашиб, борган сари кўпроқ одамларни шифохонага ётадиган тарзда хасталайдими-йўқми, бу аниқ эмас. Бу каби вазият аввалги пандемиялар чоғида юз берган, аммо ҳар доим ҳам эмас. Ҳозирда шифокорларга бораётган "чўчқа тумови" билан оғриган кишиларнинг барчасида симптомлар бир-бирига ўхшаш. Агар шундай давом этса бу яхши, чунки одатда бу каби симптомга эга касаллар 5 ё 7 кун ичида тузалиб, ишга қайтишмоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Юзига ниқоб таққан аёлларЖаҳон
Соғлик ташкилоти: 'вирус номи 'А гриппи' ё H1N1'
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy