|
Чўчқа тумови Мисрда тўқнашувларга сабаб бўлди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қоҳира четидаги Маншият Наср минтақасида юзлаб кишилар чўчқаларнинг тортиб олиниб, қириб ташланишига қарши норозилик билдиришган. Намойишчилар полицияга қарата тош отганлар, полиция эса оломонни тарқатиб юбориш учун резина ўқлар ва кўздан ёш сиздирувчи газ ишлатган. Миср ҳукумати соғлиқни сақлаш чораси сифатида мамлакатдаги барча чўчқаларни қириб ташлаш режасини эълон қилган. Аммо Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти тумов одамга ҳайвондан ўтгани хусусида далил йўқлигини айтиб, Миср расмийларининг ҳаракатларини "кераксиз амал" деб атаган. Мисрда чўчқалар насроний озчилигига тегишли ва гўшти ҳам улар тарафидан истеъмол қилинади. Улар чўчқаларнинг қириб ташланиши ўз бизнесларига зиён етказишини айтишади. Мазкур чора мусулмонлар билан муносабатларни ҳам таранглаштиргани айтилмоқда. Мисрда чўчқа тумови ҳоллари аниқланмаган бўлса-да, мамлакат қуш тумовидан азият чекиб келади. Ўтган уч йил ичида Мисрда 26 киши қуш тумови туфайли ҳаётдан кўз юмган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||