Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 17 Май, 2009 - Published 10:06 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Тумов бўйича келишувга эришилмади
Мексикалик киши
Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти ҳали ҳам чўчқа тумови пандемияси муқаррар деб ишонади
Қашшоқ ва бадавлат мамлакатлардан йиғилган соғлиқни сақлаш соҳаси расмийлари тумов вирусларига қарши вакциналарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маълумотни ўзаро бўлишиш йўлида келиша олмаганлар.

Женевада ўтган учрашув душанба куни очиладиган Жахон Соғлиқ Ташкилотининг йиллик учрашувидан аввал бу мавзуда якуний келишувга эришишга умид қилганди.

Бироқ, вирус борасидаги маълумот билан ўртоқлашиш ҳамда вакциналар таъминоти борасидаги муаммолар ҳал қилинмай қолган.

Вирусни бўлишиш можароси қўш тумови тарқалган даврга бориб тақалади.

Ўшанда қуш тумовидан энг кўп жабр чеккан мамлакатлардан бири бўлган Индонезия вакцина ишлаб чиқарувчи бадавлат мамлакатлар вакцинани қашшоқроқ давлатларга уларнинг қурби етадиган нархда сотишни кафолатласагина, у ўзидаги Аш Беш Эн Бир (H5N1) вируси намунасини бошқа давлатларга беришини айтганди.

Айни дамда Америка Қўшма Штатлари янги вакциналарга эгаликни даъво қилиш учун патент аризаларини топширган.

Бу билан ҳукумат АҚШдаги фармацевтик ширкатларни вакциналарни ўз илмий мулки деб даъво қилиш ва бундан даромад олишларини тўхтатмоқчи.

Чўчқа тумовининг тарқаши бу можарони ечиш заруратини янада кучайтирган - Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти ҳали ҳам тумов пандемияси юз бериши муқаррар деб ишонади ва у фармацевтик ширкатларни янги вакциналарни ишлаб чиқаришга тайёрланишга ундамоқда.

Аммо, мамлакат ва ширкатлар ўз лабораторияларидаги вирус намуналарини ўзаро бўлишмас эканлар, янги дори-дармоннинг яратилиши кечиктирилади.

Соғлиқни сақлаш расмийлари Женевада Жаҳон Соғлиқ Ташкилотининг ассамблеясига вирусни бўлишиш бўйича янги келишувни тақдим этишга умид қилишганди, бироқ можаро яна давом этадиган кўринади.

Янги ҳоллар

Айни дамда Япония Осака ва Хиого вилоятларидаги ўсмирлар орасида чўчқа тумови юқтиришнинг яна 20 ҳолати аниқланганини тасдиқлаган.

Ўсмирларнинг ҳеч бири Япониядан ташқарига сафар қилмагани айтилади.

Дам олиш кунларида бу маълумот ошкор қилинганидан бери бир қатор мактаблар ёпилган.

Японияда шу кунгача 25 киши чўчқа тумовини юқтиргани тасдиқланган, уларнинг тўрт нафари Шимолий Америкага сафардан қайтган ўқувчи ва ўқитувчилардир.

Пекинда эса Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги чўчқа тумовини юқтирган учинчи кишини аниқлаганини айтган.

Бемор яқинда АҚШ университетида таълим олиб қайтган талабадир.

Умумий ҳисобда, 38 мамлакат тумовнинг янги турини юқтириш ҳоллари аниқланганини хабар қилишган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy