|
'Чўчқа тумовини энди тўхтатиб бўлмайди' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мексиканинг Канкун шаҳрида чўчқа тумовига қарши курашиш муаммоларига бағишланган халқаро анжуманининг очилиш маросимида гапирган Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг бошлиғи чўчқа тумови вирусини энди жиловлаб бўлмаслигини эътироф этди. Икки кунлик анжуманга жам бўлган дунёнинг 50 мамлакати соғликни сақлаш вазирлари ва мутахассислари чўчқа тумови вирусига қарши курашиш стратегиясини муҳокама этишади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти намояндалари сўзларига кўра, H1N1 вирусига чалиниш аксар ҳолатларда енгил кечади ва кўплаб одамлар ушбу касалликдан табобат кўрмасдан соғайиб кетишади. Британиядаги соғлиқни сақлаш мулозимлари башоратига кўра, ёз мавсуми охирига бориб, чўчқа тумовига бир кунда 100 мингдан ортиқроқ одам чалинадиган бўлади. "Бугунга келиб дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатида касалликка чалиниш ҳоллари қайд этилган. Энди бу вируснинг тарқалишини тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ", - деди Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг бошлиғи Маргарет Чан. Касалликнинг енгил кечиши Ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлар билан оғриган инсонлар бундан мустасно. Мазкур тоифадагилар чўчқа тумовига чалинганлари тақдирда шифокорларнинг доимий назорати остида бўлишлари керак. Чўчқа тумови биринчи марта аниқланганидан буён икки ойдан кўпроқ вақт ўтди. Бу вақт ичида чўчқа тумови дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатида топилди ва унга 70 мингдан кўпроқ одам чалинди. Ҳалок бўлганлар сони эса 300 тадан кўпроқдир. Жанубий Америкадаги кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари, Канкундан Би-би-си мухбири Энди Галлагернинг хабар беришича, об-ҳавонинг ўзгариши билан ушбу касалликдан аҳолини ҳимоя қилишга тобора кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Аргентинада мактаблар беркитилган, ҳомиладор аёлларни эса ишдан икки ҳафтага озод этганлар. Канкундаги анжуман чўчқа тумови вирусининг тарқалиши секинлаштириши мумкинлиги кутилмоқда. Бироқ, Би-би-си мухбирининг хабар беришича, кўплар унга қарши вакцинанинг ҳозирга қадар топилмаганидан ташвишда. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||