|
Чўчқа тумови Ҳаж зиёратига ҳам хавф солмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мисрдаги Олий муфтий Шайх Али Жумва барча суннийларга чақириқ билан чиқиб, касаллик тарқалишини тўхтатиш учун ягона фатво чиқариш заруратини таъкидлади. Бир неча кун олдин эса Дубайдаги уламо мусулмонларни масжидда эмас, балки очиқ ҳавода намоз ўқишга ундаганди. Яқин Шарқ бўйича мухбиримиз Кристиан Фрейзернинг хабар беришича, мусулмонлар нафақат Ҳаж, балки Умрага ҳам иложи борича бормасликлари маслаҳат берилмоқда. Бўлмаса, ҳалича Саудия Арабистони ёки бошқа бирон араб давлатида чўчқа тумови топилгани йўқ. Дор ул Фатво бошлиғи ёки Миср Олий муфтийси шайх Али Жумва касаллик таҳдид солаётганида Ҳаж зиёратини қанча муддатга ортга суриб туриш мумкинлиги борасида ягона фатво зарур демоқда. Бундан олдин суннийларнинг энг олий рутбали имоми - Муҳаммад Тантавий ҳам агар Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти умумжаҳон пандемиясини эълон этса, Ҳажни ортга суриш учун халқаро фатво чиқарилади, деб айтганди. Чўчқа тумовининг дунё бўйлаб тарқалиб бораётганига оид янги далиллар ўртага чиқмоқда. Бу гал Ҳиндистон ва Туркияда чўчқа тумовига оид илк ҳолат аниқланган. Дунёнинг 10 дан ортиқ давлатига кириб борган чўчқа тумови шу пайтга қадар икки юзга яқин кишининг умрига зомин бўлган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||