|
Ҳаж зиёрати ...аввалига шифокордан маслаҳат олинг | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Журналда чоп этилган мақола муаллифлари бўлган бир қатор британиялик шифокорларга кўра, зиёратчилар Ҳаж сафарининг жисмоний жиҳатдан не қадар мушкул эканлигини кўпда тушуниб етмайдилар. Агарда зиёратчилар сафарга отланишдан аввал шифокор кўригидан ўтиб, тегишли маслаҳатларни олсалар, зиёрат вақтида рўй бериши мумкин бўлган кўплаб соғлиқ муаммоларининг олдини олиш мумкин бўлади демоқда ўзлари Ҳаж зиёратида бўлиб қайтган шифокорлар.
Ҳар йили икки миллионга яқин зиёратчи Макка ва Мадинага Ҳаж сафарига отланади. Зиёратчилар соғлиқларига энг катта хатар иссиқ ҳаво ва сувсираш натижасидадир. Шифокорлар зиёратчиларга қуёш тиғидан ўзларини асраш учун соябонлар олиб кетишни маслаҳат берганлар. Айни вақтда зиёрат вақтида ОИДС ёда СПИДни келтириб чиқарувчи вируснинг тарқаши эҳтимоли ҳам борлиги айтилган. Масалан зиёрат бошланишидан аввал покизаланиш мақсадида ёппасига соч олдириш жараёнида устара орқали вирус тарқаши мумкинлигидан хавотир билдирилган. Шунингдек одамлар зич бўлган вазиятда гепатит, менингит, безгак ва бошқа юқумли касалликларнинг ҳам тез тарқаб кетиши мумкинлигидан шифокорлар огоҳлантирмоқдалар. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||