|
Ўзбекистонлик мусулмонлар ҳаж зиёратини бошлашди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу йилги Ҳаж маросимида Ўзбекистондан 5 минг мусулмоннинг иштирок этиши кутилмоқда. Шу йил аввалроқ Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасидаги манба Би-би-сига Ҳаж зиёратининг қолдирилиш эҳтимоли катта эканини ҳам таъкидлаганди. Ўзбекистон ҳукумати Ҳаж зиёратини бекор қилмаган эса-да, Саудия Арабистонидан мамлакатга чўчқа гриппининг кириб келишини олдини олиш ва ҳожилар соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида махсус ҳукумат комиссиясини ташкил этган. Ушбу комиссия зиёратчиларнинг Н1N1вирусидан ҳимоя қилиш учун чора-тадбирларни ишлаб чиққан. Ҳаж сафарига чиқишдан олдин зиёратчиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилган. Бундан ташқари улар чўчқа гриппига қарши эмланганлар. Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, Ҳаж сафари жараёнида мамлакат зиёратчиларига Зиёратчилар, Ўзбекистонга қайтгач, яна бир бор тиббий текширувдан ўтказилиши шартлиги таъкидланган. Ўзбекистон ўз фуқароларининг Ҳаж зиёрати чоғида чўчқа гриппини юқтириш эҳтимолидан хавотир билдираётган биринчи давлат эмас. Кўпгина мусулмон давлатларда соғлик расмийлари бўлажак ҳожиларни чўчқа тумови юқтириш хавфидан огоҳ бўлишга чақирганлар. 22 та араб давлатларининг соғлиқни сақлаш вазирликлари қариялар ва ёш болаларнинг бу йил ҳажга боришларини таъқиқлаган. Жумладан, Мисрда мулозимлар зиёратдан қайтган ҳожиларнинг карантин қилиниш эҳтимолидан огоҳлантирганлар. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||