Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 05 Ноябр, 2009 - Published 10:47 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Чўчқа тумови: жаҳон ва Ўзбекистондаги вазият
Киев кўчаларида
Чўчқа тумовидан Украинада 60 инсон ҳалок бўлган
Жаҳонда чўчқа тумови тез суратларда ошиб бормоқда.
Энг кўп ҳолларни қайд қилган мамлакатлар Украина, Россия ва Хитойдир.

Марказий Осиёда Қирғизистон 17 янги ҳолатни қайд этган.

Қозоғистон расмийлари ҳам чўчқа тумови тарқалганини эътироф этганлар.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти "чўчқа тумови глобал пандемияга айланган", дейди.

Чўчқа тумови дунёнинг 210 мамлакатида қайдга олинган, 39 мамлакатда эса одамлар ўлимига етаклаган.

Чўчқа тумовига чалиниш ҳоллари кескин ошар экан, барча давлатлар олдинда турган қийинчиликларга ўзларини ҳозирлашга уринмоқдалар.

Энг кўп жабр чеккан мамлакатлардан бири Украинадир.

Украинада тумов оқибатида нафас олиши қийинлашиб 60 инсон вафот этиши ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қудратли мамлакатлардан ёрдам сўраб мурожаат билан чиққан.

Украина расмийлари мактабларни ёпиш, оммавий йиғилишларни чеклаш ва тозалик чораларини кучайтириш бўйича амалиётларни йўлга қўя бошлаганлар.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти саёҳат қилишга қарши чораларни қўллаб қувватламайди, аммо Словакия Украина билан чегарасида икки нуқтани ёпиб қўйган.

Россия ҳам чўчқа тумови ҳоллари тобора ортиб бораётганини маълум қилган, умумий ҳисобда унга чалинганлар сони 2000 га етган.

Қирғизистон расмийлари, мамлакатда чўчқа тумовини юқтирганларнинг аксари Россиядан келган меҳнат муҳожирлари бўлганини айтган.

Хитой аввалига назоартни назорат остига олганини айтган бўлса-да, охирги кунларда кескин ошган тумов ҳолларига қарши курашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 минг одам чўчқа тумови юқтирган ва етти киши вафот этганини билдирган.

Хитой ва бошқа бир неча мамлакат чўчқа тумови билан оғриган беморларни қаттиқ иҳоталаб қўйиш амалиётини қўллаб-қувватлашган, аммо ҳозирда кўпроқ муолажага эътибор қаратишмоқда.

Туркия ўзининг катта шаҳарларида мактабларни бир ҳафтага ёпиб қўйиши ортидан энди тумовга қарши ваксиналарни бера бошлаган.

350 минга яқин тиббиёт ходимлари, ҳамда Ҳаж зиёратига тайёрланаётган туркияликлар ҳафта бошидан эмланишни бошлаганлар.

Ўзбекистонда чўчқа тумови

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг чўчқа тумови юқтирган мамлакатлар харитасида Ўзбекистон йўқ.

Ўзбекистон тиббиёт расмийларига кўра, мамлакатда чўчқа тумови ҳоллари қайд этилмаган.

"Бизда ҳозир 76 та санитария-назорат пунктлари бор. Шу кунга қадар бу пунктлардан 3 миллионга яқин одам ўтди, лекин бирорта касал аниқланмади," дейди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти фаолияти доирасида Ўзбекистонда чўчқа тумови бўйича иш юритаётган Боқижон Маткаримов.

У жаҳонда чўчқа тумови пайдо бўлганидан буён Ўзбекистондаги шифокорларнинг 70 фоизи "қайта тайёргарликдан ўтди," деб айтди.

Боқижон Маткаримов Ўзбекистонда 30 минг беморга етадиган дори-дармон заҳира қилинганини билдирди.

Ўзбекистонлик мулозим, шунингдек, ҳар бир вилоят шифохонасида чўчқа тумовига чалинганлар учун 20 тадан ўриндиқ ҳозирлаб қўйилганини илова қилди.

"Бизнинг докторларимиз шай бўлиб туришипти, лекин касаллик чиқмаяпти," деди Боқижон Маткаримов.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy