|
Мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланган | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Оврўпо Иттифоқи номидан ҳозирда иттифоққа президентлик қилаётган Франция Ташқи ишлар Мулоқот натижалари келгуси ой кутилаётган Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан Андижондаги хунрезликлардан сўнг жорий этилган жазо чораларини қайта кўриб чиқиш манзарасида эътиборга лойиқдир. Мулоқот ниҳоясида қўшма матбуот анжумани ўтказилган. Мухбирларнинг ёзишича, Оврўпо Иттифоқи билан Ўзбекистон мулозимлари ўртасидаги учрашувдан сўнг тарқатилган матбуот хабарининг тили анчайин ижобийлиги кўзга ташланади. Учрашувдан кейин ўтказилган Франция Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жан Пьер Жуе ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовлар иштирокидаги матбуот анжуманини ҳам жаноб Жуе Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган муваффакиятларни санаб ўтиш билан бошлаган. "Биз Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши, умумжаҳон инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳужжатларнинг татбиқ этилиши ва сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши, уларнинг орасида мен шахсан ўзим Ўзбекистонга борган вақтим учрашган Мўътабар Тожибоеванинг озод этилишини эътиборсиз қолдирмаганлигимизни айтиб ўтмоқчиман", деб айтди Жан Пьер Жуе. Ўзбекистон анчайин оғриқли бўлган инсон ҳуқуқлари масаласида Оврўпо Иттифоқи билан доимий диалогга киришган биринчи давлат бўлиши билан бирга, бу соҳада ҳамма масалаларда ҳам ҳамфикрлилик йўқлигини, икки ўртадаги муносабатларни ижобий йўлда ривожланитиришга ҳаракат қилинаётгани урғулаган жаноб Жуе. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Ўзбекистон Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясида назарда тутилган ҳамкорликнинг ҳамма соҳаларида бирга ишлашга тайёрлигини айтди. Шу билан бирга жаноб Норов Ўзбекистон билан муносабатларни йўлга қўйишда маълум ўзига хосликларни назарга олиш лозимлигини урғулаган. "Ўзбекистон ҳамма соҳаларда ўз-ўзини таъминлай оладиган, иқтисоди муттасил ва динамик суръатларда ривожланиб келаётган мамлакатдир", деб айтган Владимир Норов. Унинг бу сўзларини Ўзбекистоннинг ҳеч кимга катта муҳтожлиги йўқ, қабилида талқин қилиш ҳам мумкиндир, айниқса, жаноб Норовнинг кейинги сўзлари Оврўпога огоҳдек янграгани назар тутилса. "Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё стратегиясини минтақада муҳим ўрин тутган Ўзбекистоннинг иштирокисиз тўлиқ ва самарали амалга ошириб бўлмаслиги аён", деб айтган Владимир Норов. Иккала вазир ҳам ўзларининг чиқишларида 2005 йил Ўзбекистонга нисбатан киритилган жазо чоралари масаласини тилга олмаганлар, лекин журналистлар томонидан берилган саволларнинг биринчисидаёқ бу мавзу кўтарилди. Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар инобатга олингани ҳақидаги сўзлар эндиликда жазо чоралари бекор қилиниши мумкинлигини англатадими, деган саволга Франция Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жан Пьер Жуе, "жазо чоралари масаласини Оврўпо Кенгаши мубоҳаса этади. Франция иттифоқ президенти сифатида ҳамма аъзолар билан бу борадаги музокараларни давом эттиради", деб айтди. Лекин бу масалада Франция иттифоқ раҳбари сифатида икки хил стандартлар сиёсатини қўлламайди, дея урғулаган жаноб Жуе. Матбуот анжумани мобайнида икки томонлама диалогни давом эттириш ибораси бир неча маротаба янгрган. Шу боис мухбирлар, иттифоққа раислик қилаётган Франциянинг расмий мавқеи ҳам аввалги президентлик қўлида бўлган Олмония мавқеидан катта фарқ қилмайдиган кўринади, деган тўхтамга келганлар. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР ОИ: Ўзбекистон мавзуси четлаб ўтилмоқда22 Июл, 2008 | Bosh Sahifa 'Тошкентдаги матбуот эркинлиги анжумани-майнавозчилик'09 Июн, 2008 | Bosh Sahifa ОИ: 'Тошкентдаги анжуманга алоқамиз йўқ'09 Июн, 2008 | Bosh Sahifa Тошкентда ОИнинг матбуот анжумани бўлиб ўтади28 Май, 2008 | Bosh Sahifa Ўзбек мулозимларига виза чеклови яна олти ойга тўхтатилди 29 Апрел, 2008 | Bosh Sahifa Ашхободда ОИ-Марказий Осиё саммити бошланди09 Апрел, 2008 | Bosh Sahifa Сиёсий маҳбуслар қўйиб юборилиши ниманинг далолати?05 Феврал, 2008 | Bosh Sahifa ОИ вакили Президент Каримов билан учрашди17 Январь, 2008 | Bosh Sahifa | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||