Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 09 Июн, 2008 - Published 16:59 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ОИ: 'Тошкентдаги анжуманга алоқамиз йўқ'
Оврўпо Иттифоқи ўтказмоқчи бўлган анжуман санаси ҳали маълум эмас
Оврўпо Иттифоқи душанба куни Тошкентда бошланган матбуот эркинлигига доир анжуманга алоқаси йўқлигини айтди.

Би-би-си билан суҳбатда Иттифоқнинг Ташқи алоқалар бўйича мулозими Кристиан Хоман Тошкентда ўтаётган матбуот йиғинининг ўзлари режалаган матбуот форумига "мутлақо алоқаси йўқ"лигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Оврўпо Иттифоқи иштирокида режаланган анжуман бошқа ва унинг санаси ҳали маълум эмас.

"Ўзбек томони бу анжуманнинг ўтказилишига рози ва биз ҳозирда муддатлар устида ишлаяпмиз", -деб айтди Хоман хоним Би-би-си билан суҳбатда.

'Бир кечада ўзгармайди'

Айни пайтда Тошкентдаги йиғинда иштирок этаётган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг матбуот бўйича вакили Миклош Харашти ўзбек томони билан матбуот форуми ўтказиш ғоясини ҳимоя қилган.

"Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти бир кечада ўзгаришларни талаб қилаётгани йўқ. Ислоҳотлар ҳали олдинда... ва биз Ўзбекистон қисқа муддатда уларни амалга оширади, деб умид қиламиз", - деб айтган жаноб Харашти Тошкентдаги анжуманда қилган чиқишида.

Анжуман иштирокчиларидан бирининг айтишича, нотиқларнинг кўпчилиги "эркин матбуотнинг масъулияти"га урғу қаратишган.

Иштирокчилар орасида Америка, Британия ва жанубий кореялик мутахассисларнинг борлиги айтилмоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy