Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 05 Феврал, 2008 - Published 14:01 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Сиёсий маҳбуслар қўйиб юборилиши ниманинг далолати?

Ўзбекистон президенти қароргоҳи - Оқсарой
Ўзбекистон раҳбарияти билан алоқаларни тиклашга интилиш ҳам кузатилмоқда
Охирги кунларда Андижон воқеалари ортидан ҳибсга олинган қатор ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар - инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мустақил журналистлар қамоқлардан озод этилди.

Хабарларга кўра, АҚШ мулозимлари ва дипломатлари ҳам Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга интилаётгандек кўринмоқдалар.

Аммо аллақачон Москва тарафга юзланган Ўзбекистон ҳам эндиликда Ғарб билан ришталарини боғлашга интилаяптими?

Агар шундай бўлса, ўртадаги қай манфаатлар бунга ундаши мумкин?

Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг озод этилиши бир қатор жавобсиз саволларни ўртага ташлади.

Бу нимани англатади - Президент Каримов инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсатини юмшатмоқдами?

Ўзбекистоннинг Ғарб билан муносабатлари илиқлашмоқдами ва жаноб Зайнобиддиновнинг озод этилиши ташқи босим натижасими?

Яқинда АҚШ қуролли кучлари қўмондони, адмирал Уилям Фэллоннинг Ўзбекистонга сафари Андижон воқеаларидан сўнг совуқлашиб кетган икки томонлама муносабатларни ўнглаш йўлида аҳамиятли ҳодиса сифатида талқин этилди.

Оврўпо Иттифоқи томонидан ҳам Ўзбекистон ҳукумати билан диалогни тиклашга ишоралар берилди.

Оврўпонинг бир қатор мамлакатлари декабр ойида Ўзбекистондаги президентлик сайлови ўтказилишини катта савол остига олмадилар ва бир неча раҳбарлар ҳаттоки жаноб Каримовни янги муддат билан табрикладилар.

Баъзи таҳлилчилар сўнгги ҳафтадаги амнистияларни Ғарб билан яқинлашув томон интилиш белгилари сифатида кўрмоқдалар.

Ғарб билан сиёсий мулоқотга интилишдан ташқари Ўзбек ҳукумати ва мамлакатда фаолият юритаётган бир неча йирик ширкатлар хорижий сармояларни мамлакатга жалб этиш илинжида Оврўпо пойтахтлари бўйлаб тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Айни вақтда эса болалар меҳнати қўлланишига қарши бўлган Ғарб ташкилотлари Каримов ҳукумати билан кенг савдо алоқаларига қарши кампанияларини давом эттирмоқдалар.

Бу кампания натижасида яқинда "Tesco" ва "Marks & Spenser" сингари йирик савдо ширкатлари болалар меҳнатидан фойдаланилганлиги учун ўзбек пахтасидан воз кечдилар.

Лекин Ўзбекистон ё-да Ғарб томонидан бир-бирларига нисбатан сиёсатларида йирик ўзгариш юз берди, деб айтишга ҳали эрта.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Ўзбекистон қамоқхонасиСиёсат
'Қолган сиёсий маҳбуслар ҳам озод этилиши керак...'
Ислом КаримовНуқтаи назар
'Етти йил муддат эмас, етмиш эса ёш эмас'-ми?
АҚШСиёсат
Америка-Ўзбекистон: муносабатлар илиқлашмоқдами?
НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳиНАТО-Ўзбекистон
'Андижон воқеаларини ҳеч ким унутгани йўқ'
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy