Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 17 Январь, 2008 - Published 17:45 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ОИ вакили Президент Каримов билан учрашди
Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел
Жаноб Морел Оврўпо Иттифоқи Марказий Осиё билан алоқаларни янада ривожлантириш истагида эканини билдирган
Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашган.

Оврўпо Иттифоқининг юқори лавозимли мулозимини Ислом Каримов президентлик қасамёдини келтирганидан бир кун ўтиб қабул қилган.

Давлат матбуотига кўра, Президент Ислом Каримов Пьер Морелга Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга қўшган ҳиссаси учун қадрлашини айтган.

Жаноб Морел Оврўпо Иттифоқи Марказий Осиё билан алоқаларни янада ривожлантириш истагида эканини билдирган.

Ўзбекистон ва Оврўпо Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар 2005 йил Андижон хунрезлигидан кейин ўта совуқлашиб кетганди.

Андижон хунрезлигига доир халқаро текширув ўтказилиши талаби билан Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга жазо чораларини жорий этган эди.

Ўзбекистон ҳукумати халқаро текширув талабини рад этар экан, 2005 йилнинг кузида қатор юқори лавозимли мулозимлар учун Оврўпо Иттифоқи ўз эшикларини беркитган эди.

Тошкент билан қурол-яроғ савдосига ҳам тақиқ ўрнатилганди.

Ўтган йил кузида эса жазо чоралари нисбатан енгиллаштирилган эди.

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларининг тақдири мамлакатдаги президентлик сайловининг қандай ўтишига ҳам боғлиқлигини урғулаган эди.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy