Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 24 Декабр, 2007 - Published 10:35 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ОХҲТ: 'Ўзбек сайловида асл танлов бўлмади'
Президент Ислом Каримов сайловда овоз бергандан кейин
Барча рақиблари Президент Каримов сиёсатини дастаклаганлар
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига кўра, Ўзбекистондаги президентлик сайлови ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида ўтди ва сайловчиларга асл танлов имконияти берилмаган.

Оврўполик кузатувчилар 23 декабрда Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайлови бўйича баёнот тарқатган.

Президент Ислом Каримовнинг ғалабаси эълон қилиниши кутилаётган сайловни Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти демократик мезонларга мос келмади, дея баҳолаган.

Ташкилот Ўзбекистондаги сайловга 21 кишидан иборат чекланган кузатувчилари гуруҳини жўнатишга қарор қилган, бунга сайловда "рақобат муҳитининг йўқлиги сабаб" қилиб кўрсатилган.

Ташкилот кузатувчиларига кўра, овоз бериш жараёни қаттиқ назорат остидаги сиёсий муҳитда ўтди, ҳақиқий мухолифатнинг сайловда иштирок этиши учун имконият қолдирмади.

Ўзбекистонни Шўролар замонидан бошқараётган Президент Ислом Каримовнинг рақиблари сифатида Аслиддин Рустамов, Дилором Тошмуҳамедова, Акмал Саидовлар номзоди қўйилган, бироқ уларнинг ҳаммаси Президент Каримов сиёсатини дастаклаганлар.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 декабр куни сайловчиларнинг 90,6 фоизи овоз беришда иштирок этганини айтган.

Бироқ оврўполик кузатувчилар ўзлари кузатган овоз бериш участкаларида овоз берувчилар сони сийрак бўлганини, шу боис сайлов натижаларини ҳисоб-китоб қилиш борасида ҳам хавотирлар ортиб бораётганини қайд этганлар.

Ўзбекистоннинг давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари россиялик ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан қатор кузатувчиларнинг сайлов борасидаги баҳоларини эълон қилганлар.

Уларга кўра, овоз бериш тинч-осойишта муҳитда ўтган, фуқаролар фаол иштирок этганлар, қонун бузилиши ҳолларига йўл қўйилмаган.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти тарқатган баёнотда айтилишича, "деярли сезилмаган сайлов кампанияси ғоялар ёки сиёсий қарашларнинг бирор бир рақобати мавжуд эмаслиги билан характерли бўлди".

"Ҳамма номзодлар мансабдор шахсни қўллаб-қувватлаганидан электорат ҳақиқий танловдан маҳрум бўлди", дея эълон қилган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Олмония Ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штейнмайер(1ноябр 2006 йил)Муносабат
'Бу - бир кишини сайлаш учун ўтказилаётган тадбир'
Президент Ислом Каримовнинг суратлари ва айтган сўзлари ёзилган шиорлар кўп Британия матбуоти
Қарши чиқишга кўпларнинг ҳадди сиғмаган мантиқ
Ислом КаримовБаҳс
Ўзбекистон президентининг вориси борми?
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy