Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Декабр, 2007 - Published 15:20 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ислом Каримов президентликка қайта сайланмоқда
Тошкентдаги уйида овоз бераётган кекса аёл
Ғарбдаги кузатувчиларга кўра, сайловлар амалда Президент Каримовни қайта сайлаш учун ўтказилмоқда
Ўзбекистонда амалдаги Президент Ислом Каримовнинг муддатини узайтириши кутилаётган президентлик сайлови бўлиб ўтган.

Овоз бериш шохобчалари маҳаллий вақт билан 20.00 да ёпилган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовнинг Тошкентда ўтган сўнгги матбуот брифингида маълум қилишича, сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи овоз бериш жараёнларида иштирок этган.

Сайлов расмийлари куннинг биринчи ярмидаёқ сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз бериб бўлганини маълум қилганлар.

Сайлов шохобчаларидан олинган хабарларга кўра, бир киши бутун оила номидан овоз бериш ҳоллари қайд этилган.

Рейтер ахборот агентлиги Тошкентдаги учта сайлов шохобчасида бир кишининг бир неча сайловчи номидан овоз бериш ҳолларига шоҳид бўлганини хабар қилган.

Хорижлик журналистлардан бири икки соат ичида уч марта овоз берган бир сайловчининг суратларини туширишга муваффақ бўлган.

Маҳаллий сайлов мулозимлари бу каби қонун бузилишларини шарҳламаганлар.

Сайловлар фавқулодда хавфсизлик чоралари остида ўтган, пойтахт ва бошқа йирик шаҳарларда милициянинг иштироки янада кучайтирилган ва қўшни давлатлар билан чегаралар ёпиб қўйилган.

Учинчи муддат

Ўзбекистон Конституциясига биноан амалдаги Президент Ислом Каримовнинг иккинчи ва охирги муддати шу йил бошида ниҳоясига етган, аммо сайлов мулозимлари шундай изоҳ беришганки, гўё жаноб Каримов расман иккинчи муддатга сайланмоқда.

Бугун Тошкентда кам сонли хорижлик журналистларга гапирган жаноб Каримов сайловларни тарихий, деб атаган ва ўзбекистонликлар "келажак, тинчлик ва фаровонлик учун" овоз бераётганларини айтган.

Ўзбекистон расмийлари бошқа кўпгина ахборот воситалари қатори Би-би-сига ҳам сайловларни ёритиш учун Ўзбекистонга сафар қилишга рухсат бермаганлар.

Бундан аввалги сайловлар ғарбдаги кузатувчилар томонидан "на эркин ва на демократик бўлмаган" дея баҳоланган.

Ўзбекистонни 18 йилдан буён бошқариб келаётган жаноб Каримовнинг тузуми ғарбда яккаҳоким ва тазйиқкор, дея танқид қилиб келинади.

Жорий сайловларда унга рақиб бўлган уч номзоднинг биронтаси ҳам амалдаги тузумга мухолиф эмас.

Уларнинг ҳаммаси ўрта мартабали мулозимлар бўлиб, ўз тарғиботларида ҳатто сайловчиларга "мен Президент бўлсам" дея мурожаат ҳам этмаганлар.

Ўзбекистонда мухолифат партиялари рўйхатга олинмаган ва уларнинг раҳбарлари мамлакатни тарк этишга мажбур қилинган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Олмония Ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штейнмайер(1ноябр 2006 йил)Муносабат
'Бу - бир кишини сайлаш учун ўтказилаётган тадбир'
Ислом Каримов Ислом Каримов
Бир шахс ҳокимиятининг тадрижи
Президент Ислом Каримовнинг суратлари ва айтган сўзлари ёзилган шиорлар кўп Британия матбуоти
Қарши чиқишга кўпларнинг ҳадди сиғмаган мантиқ
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси рамзиЎзбекистонда
23 декабрда президентлик сайлови белгиланган
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy