|
Ҳуқуқ ҳимоячилари сайлов қонунлари бузилишидан норози | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу охирги ойларда Тошкентда фуқароларнинг тинч норозилик намойиши ўтказишлари куч билан тарқатилмаган камдан-кам амалиётдир. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистонда қабул қилинган сайловга тааллуқли қонунлар Марказий сайлов комиссияси ва Олий суд томонидан бузилаётганига норозилик билдириб, пикет уюштирганлар. Инсон ҳуқуқлари альянсининг фаоллари Ўзбекистондаги икки масъул идора мулозимлари мамлакат қонунларини бузишаяпти, ўзларининг мурожаатларига қонун доирасида жавоб беришдан ўзларини олиб қочаяптилар, деб ҳисоблайдилар. Шу сабаб, 23 декабрга мўлжалланган президентлик сайлови олдидан Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси қаршисида пикет ўтказишга қарор қилганлар. Альянс аъзоларининг кичик гуруҳи уюштирган пикетнинг 21 декабрдаги иккинчи куни ҳам тинч ўтган. Инсон ҳуқуқлари фаолларининг айтишларича, сайловларни кузатиш учун Ўзбекистонга келган халқаро кузатувчилар, хорижий элчихонлар вакиллари ва журналистлар ҳозирлиги туфайли Тошкентдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, пикетни авваллари бўлганидек, куч билан тарқатиб юборишга журъат этишмаган. Би-би-си пикет ташкилотчиларидан Абдулло Тожибой ўғли билан ушбу норозиликдан кўзланган мақсад тўғрисида суҳбатлашган. Абдулло Тожибой ўғли: Бизнинг норозилик акциямизни ўтказишдан мақсад - Марказий сайлов комиссияси бутун йил давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини қўпол равишда бузганлиги учун уларнинг устидан Ўзбекистон Олий судига даъво аризаси билан мурожаат қилгандик. Уларни бешта модда билан айлаб, уларнинг устидан жиноий иш қўзғаш тўғрисида даъво аризасини берган эдик. Аммо Олий суд ходимлари ҳар гал биз улар билан учрашишга борганимизда ёки ёзма равишда берган аризамизга жавоб беришини талаб қилиб борганимизда, ҳар хил баҳоналар билан ўзларини олиб қочиб юришди. Биз мажбур бўлдик Ўзбекистон қонунларини кузатувчи Бош прокуратура, Бош прокурор Рашид Қодиров номига Олий суд устидан шу қонунларга амал қилинишини талаб қилган ҳолда даъво аризаси билан мурожат этишга. Биз Бош прокурордан ўз аризамизга ёзма равишда жавоб қайтаришини талаб қилиб чиқдик. Савол: Сайловолди кампанияси мобайнида беш модда бўйича қонунбузарликларга йўл қўйилган, деб айтдингиз. Қандай қонунбузарликларни назарда тутаяпсизлар? Абдулло Тожибой ўғли: Пикетда биз ёзган лозунгимизни ушлаб турдик. Унда Марказий сайлов комиссияси ҳокимиятни зўрлик билан босиб олишга ҳаракат қилаяпти, деган ёзувимиз биан чиқдик. Бу ҳақда айнан Жиноий кодекснинг 159-моддасида айтилган. Савол: Лекин Марказий сайлов комиссияси сайловларни ташкиллаштириш билан шуғулланаётганини айтади. Сизлар улар ҳокимиятни босиб олмоқчи, деган талқинни бераяпсизлар. Қайси нуқтаи назардан шундай талқинга келдингизлар? Абдулло Тожибой ўғли: Бу шундан иборатки, фуқаро Ислом Каримов номзодининг Либерал-демократик партия томонидан президентликка илгари сурилгандан тортиб, то уни рўйхатдан ўтказиб, президентлик сайловининг номзоди мандатини унинг қўлига беришларгача бўлган амаллар - қонунбузарлик бўлган. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Президентликка номзодлар рўйхати эълон қилинди21 Ноябр, 2007 | Bosh Sahifa Ислом Каримов - президентликка номзод06 Ноябр, 2007 | Bosh Sahifa Сайловда қатнашадиганлар рўйхати аниқ15 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Декабрда президентлик сайловлари бўлади18 Сентябр, 2007 | Bosh Sahifa 'Жаҳонгир Шосалимовга босим кучайган'31 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||