Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Декабр, 2007 - Published 10:02 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Ўзбекистонда сайлов бўлиб ўтган'
Ўзбекистондаги сайлов участкаси ва милиционер
23 декабрдаги сайловга жуда кам сондаги кузатувчилар борганлар
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, етарли сондаги сайловчиларнинг овоз беришда иштирок этгани боис, Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди, деб ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов президентлик сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланиши учун сайловчилар умумий сонининг 33 фоиздан зиёди овоз беришда қатнашиши талаб этилиши, шундан келиб чиқиб Ўзбекистонда президентлик сайлови қонуний деб эълон қилинишини билдирди.

Маҳаллий вақт билан соат 16 гача мамлакатда сайлаш ҳуқуқига эга фуқаро сифатида рўйхатга олинган жами сайловчиларнинг қарийб 13 миллиони овоз беришда қатнашгани эълон қилинган.

Бу Ўзбекистондаги жами сайловчиларнинг қарийб 79 фоизини ташкил этиши айтилган.

Ўзбекистонда бўлган мустақил журналистларнинг хабар беришларича, сайлов шохобчалари миллий мадҳия оҳанглари остида очилган.

Айрим сайлов шохобчалари фуқароларнинг эртароқ ва фаолроқ овоз беришларини уюштириш учун маҳаллалар фаолларини ишга солганликларини кўриш мумкин бўлган.

Сайлов участкаларидан бирининг раҳбари ўринбосари журналистларга қўшниларини тезроқ овоз беришга ундашлари учун ёши улуғроқ фуқароларнинг ёнига ўз одамларини юборганлигини ҳам айтиб берган.

Ўзбекистон мухбирларнинг хабар қилишларича, булар - сайлов арафасида бир неча оврўполик кузатувчилар ташриф буюрган сайлов шохобчаларидир.

Тонгги соат олтиларда сайлов шохобчаларига келганларнинг қарийб барчаси жорий Президент Ислом Каримовга овоз берганликларини айтишган.

Мухбирларга кўра, уларнинг аксариятини ё-да кексалар ва ёки илк бор овоз бераётган ўсмирлар ташкил этганлар.

Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини бевосита кузатаётган айрим мустақил журналистларнинг хабар беришларича, масъуллар кузатувчилар ва журналистларнинг иштирокида фуқароларнинг бир неча киши номидан овоз беришларига йўл қўйишмаган.

Бироқ, уларга кура, кузатувчи ва расмийларнинг қадамлари тегмаган сайлов шохобчалаларидаги манзара бутунлай бошқача бўлган.

Бу каби сайлов шохобчаларида кишилар эрталабки соат саккиз, тўққизлардан овоз беришни бошлаганлар ва ўзиники билан бирга яна бир неча оила аъзосининг паспортини кўтариб келган фуқароларга уларнинг номидан овоз беришга имкон берилган.

Би-би-си билан суҳбатда бўлган айрим сайловчилар, сайлов натижаси олдиндан маълум, деган ўйда овоз бериш учун боришмаганини айтганлар.

Бироқ журналистларнинг ёзишларича, сайловларда фаол иштирок этган талабалардан аксарияти жорий иқтисодий вазиятдан шикоят этишса-да, жорий Президент Ислом Каримов учун овоз берганликларини айтишган.

Аксар сайловчилар журналистлар билан суҳбатлашишга рўйхушлик беришмаган, гаплашганлари эса ўз исм-шарифларини айтмасликни сўрашган.

Минтақада бўлган мухбирларнинг хабар қилишларича, Ўзбекистон барча қўшни давлатлар билан чегараларини ёпиб қўйган.

Бу президентлик сайлови жараёнида кўрилган хавфсизлик чораларидан биригина, холос.

Ўзбекистон ичкарисида эса барча йирик шаҳарларда милиция ходимларининг сони кўпайтирилган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy